Бухгалтер билиши керак бўлган барча ахборот – Buxgalter Pro да:
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун IT-парк резидентлари учун солиқ имтиёзларини узайтирди.
Батафсил – бизнинг шарҳимизда:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ buxgalter.uz илтимосига кўра тушунтириш берди: 2028 йил 1 январдан 2040 йил 1 январгача Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) резидентлари учун солиқ имтиёзлари (ҚҚС бундан мустасно) узайтирилди.
Имтиёзлар қуйидаги мезонлардан бирига мос келадиган юридик шахслар учун қўлланилади:
- IT-парк резидентларига рухсат этилган фаолият турлари бўйича экспорт ҳажми тақвим йили давомида жами даромаднинг 50 фоизидан ортиқни ташкил этади 15.07.2019 й. ВМҚ-589-сон қарорига Низомнинг 2-иловаси, 14.10.2024 й. ПФ-157-сон 1-б.;
- IT-таълим хизматларини кўрсатишда 18 ёшдан катта битирувчиларнинг 50 фоизи тақвим йили давомида IT-парк резиденти бўлган экспортёр корхоналарга ишга жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, 2028 йил 1 январгача IT-парк резидентлари мувофиқ қуйидагилардан озод этилган 30.06.2017 й. ПФ-5099-сон 5-б.:
- барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар, шунингдек ижтимоий солиқдан. ҚҚС бўйича имтиёзга мувофиқ республика норезидентларидан ахборот технологиялари соҳасидаги хизматларни харид қилишда ҳам қўлланилади 22.08.2022 й. ПҚ-357-сон 14-б.;
- Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот учун божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) тасдиқланган рўйхатлар бўйича.
IT-парк резидентлари билан меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан 2028 йил 1 январгача олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар 30.06.2017 й. ПФ-5099-сон 8-б.:
- ЖШДС бўйича 7,5 фоизлик қатъий ставка билан солиққа тортилади;
- солиққа тортиш мақсадларида аниқланадиган жисмоний шахсларнинг йиллик жами даромадига киритилмайди.
Батафсил тавсияда ўқинг: