Солиқ мониторинги қандай ўтказилади

preview

Вазирлар Маҳкамаси 20.11.2020 йилдаги «Солиқ маъмурчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 736-сон қарорни қабул қилди. Бошқа ҳужжатлар қаторида у билан Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Батафсил – norma.uz шарҳида:

Солиқ мониторинги:

  • солиқ тўловчининг барча солиқлар ва йиғимларини қамраб олади;
  • солиқ органи томонидан солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги қарорга асосан ўтказилади;
  • солиқ тўловчилар учун ихтиёрий ҳисобланади;
  • олдинги йил учун даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра камида 10 млрд сўмни ташкил этган юридик шахсларда ўтказилади;
  • юридик шахс томонидан солиқ органига солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги ариза тақдим этилган йилдан кейинги календарь йил мобайнида ўтказилади;
  • солиқ мониторинги ўтказиладиган йилнинг 1 январидан бошланиб, солиқ мониторинги ўтказилган даврдан кейинги йилнинг 1 июлида якунланади;
  • солиқ мониторинги қуйидаги солиқ органлари: Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар солиқ бошқармалари, йирик корхоналар учун Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан ўтказилади.

Солиқ мониторинги Низомда келтирилган схема бўйича ўтказилади. 

Ҳужжатда қуйидаги тартиблар белгиланган:

  • солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида ариза бериш тартиби ва ахборотга доир ҳамкорлик регламенти;
  • солиқ мониторингини ўтказиш тартиби;
  • солиқ мониторингини ўтказиш чоғида ахборотга доир ҳамкорликни таъминлайдиган ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тартиби;
  • ҳужжатларни (ахборотни) электрон шаклда тақдим этиш тўғрисида талабнома юбориш тартиби;
  • солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги масалаларига доир солиқ органининг асослантирилган фикрини тақдим этиш тартиби;
  • ўзаро келишув тартиб-таомили.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.11.2020 йилдан кучга кирди.

Norma.uz материаллари асосида

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text165066_soliq_monitoringi_qanday_utkaziladi