Тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кимларга субсидиялар берилади (252-сон ВМҚ)

preview

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги янги низом тасдиқланди. Унга мувофиқ тадбиркорлар бизнес лойиҳалари учун қўшимча маблағлар олишлари мумкин. Қуйида санаб ўтилган субсидиялар тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра ажратилади.

 

Низомнинг 3-бобида ҳар бир йўналиш бўйича мурожаат қилиш ва қарорни топшириш тартиби баён этилган.

 Т/р

Субсидиялар ажратиш мақсади

Субсидия миқдори

Изоҳ

1

Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун

30 БҲМгача

 

2

Суғориш воситалари харид қилиш учун

10 БҲМгача

 

3

Уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун

3 БҲМгача

 

4

Ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун

10 БҲМгача

 

5

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси аъзоларига – гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун

Ҳар бир дастгоҳ учун 10 БҲМгача

3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан

6

«Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш учун

10 БҲМгача

Камида 1 та иш ўрни яратиш шарти билан

7

Аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун

2 БҲМгача

Субсидиялар 2025 йил 1 январга қадар берилади

8

Тадбиркорлик, шу жумладан ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун

7 млн сўмдан 10 млн сўмгача

Шу жумладан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ҳам субсидия олишлари мумкин

9

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки 3 ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун

10 БҲМгача

 

10

«Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун

Аъзолик бадали миқдорида

 

11

ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтиш учун сарфланадиган харажатларни тўлаш учун

Давлат рўйхатидан ўтказиш харажатлари миқдорида

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга бир марталик субсидия ажратилади

12

«Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга (кулолларга) шогирдлар тайёрлаш, зарур хом ашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун

Бир ойда 2 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда

6 ой давомида

13

Шогирдларга – мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун

Харажатларнинг 50%и, 25 БҲМдан ошмайдиган қисми

 

14

Магистратура талабалари томонидан интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларини тўлаш учун

Харажатларнинг 50%и, 25 БҲМдан ошмайдиган қисми

 

15

Қуйидаги касб йўналишларида «уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган усталарга шогирдлар тайёрлаш ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун:

  • автотюнинг;
  • маиший техникани ўрнатиш ва таъмирлаш;
  • компьютерларни таъмирлаш ва созлаш;
  • видео ва фотосуратга олиш;
  • мебелларни таъмирлаш ва йиғиш;
  • сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр хизматлари;
  • косметолог хизматлари;
  • мультимедиа, дизайн ва санъат материалларини яратиш ва уларга ишлов бериш;
  • дастурий таъминот, ахборот тизимлари, мобиль иловалар ва веб-таҳлилчи, веб-сайтларни ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлаш

Ҳар бир шогирдга бир ойда 4 БҲМгача миқдорда

Субсидия ажратишда шогирдлар сони 5 нафардан ошмаслиги керак

 

Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text181503_tadbirkorlikni_rivojlantirish_jamgarmasi_mablaglari_hisobidan_kimlarga_subsidiyalar_beriladi_252-son_vmq