Ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод этилди

preview

2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда қуйидагилар ҚҚСдан озод қилинади:

  • республика ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш; 
  • ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма (29.04.2021 йилдаги ЎРҚ-689-сон Қонун).


Шунингдек, 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда кунгабоқар ва пахта уруғлари, шунингдек кунгабоқар ва пахта ёғига экспорт божхона божлари киритилади.

Тадбиркорлик субъектларига ўзлари томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш натижасида олинган ўсимлик ёғининг (ТИФ ТН бўйича коди 1512 11 - 1512 19) 50%идан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат берилади.

Ҳужжат 29.04.2021 йилдан кучга кирди.

Norma.uz материаллари асосида