Битим тузиш зарур бўлганда, контрагентга нисбатан ишонч бўлмаса, нима қилиш керак

preview

Бир томондан ҳамкор ишончли эмаслигидан хавфсирасангиз, қандай қилиб етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактуралари бўйича ҚҚСни ҳисобга олишдан бош тортиш мумкин? Бошқа томондан, назорат қилувчи органнинг ҳаддан зиёд эътиборини жалб қилиб, унга асоссиз равишда зарар етказишни ҳам истамайсиз. ДСҚнинг ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фурқат КУШЧОНОВ buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу масала бўйича қонунчилик нормалари юзасидан тушунтириш берди:


– ҚҚС ҳисоб-китоби шакли СКнинг 266-м. талабларига жавоб берадиган ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш учун автоматик равишда қабул қиладиган тарзда тузилган. Ишлаб чиқувчилар ҳисобга олиш ҳуқуқидан фойдаланиш иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш имконини беришидан келиб чиққанлар.

Солиқ кодексида ҳисобга олишга мажбурият сифатида эмас, балки ҳуқуқ сифатида қаралади . Шунинг учун тадбиркор ўз хоҳишига кўра маълум етказиб берувчилар билан тузилган битимлар бўйича ҚҚС суммаларини ҳисобга олмаслиги мумкин.


ЭҲФ
олинган ойда ҚҚСни ҳисобга олмасликка қарор қилган бўлсангиз:

1) улар бўйича ҚҚСни ҳисобга олишни истамаган барча ҳисоб-фактураларнинг маълумотларини «ҚҚСсиз етказиб бериш қиймати» ва «ҚҚС суммаси» кўрсаткичларида умумлаштиринг;

2) олинган суммаларни «Сотиб олинган товарлар (хизматлар) учун счёт-фактуралар (счёт-фактуралар ўрнини босувчи ҳужжатлар) реестри» 4-иловасининг 8 ва 9-устунларида кўрсатинг.

Агар сиз ЭҲФ ни илгари олган бўлсангиз ва унда ҚҚСни ҳисобга олган бўлсангиз:


ЭҲФ
ни илгарироқ олган ва у бўйича ҚҚСни ҳисобга олган бўлсангиз:

1) улар бўйича ҚҚСни ҳисобга олишни истамаган барча ҳисобварақ-фактураларнинг маълумотларини «Қиймат» ва «ҚҚС суммаси» кўрсаткичларида жамланг;

2) олинган суммаларни ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0603-сатри тегишли устунларида кўрсатинг.

Назорат қилувчи органларда саволлар юзага келса, ўз ҳаракатларингизни СКнинг 226-моддасига мувофиқ «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олиш мажбурият эмас, балки ҳуқуқ эканлиги, бу ҳолда ундан фойдаланишни маъқул кўрганингиз билан изоҳланг.

Гарчи, битим – ҳақиқий, тўла қонуний, барча зарур ҳужжатлар билан расмийлаштирилган бўлса, бундай ортиқча эҳтиёткорлик ўринсиз деб ўйлайман. Бу ҳолда қонунбузарликларга алоқадор эмаслигизни доим исботлай оласиз.

Солиқ органи битим қалбаки ёки сохта бўлганлиги тўғрисида асосли далиллар мавжуд бўлган тақдирдагина солиқ базасига тузатиш киритади. Шунинг учун, маслаҳатим: қонун ҳужжатларига риоя этинг ва сизга берилган барча ҳуқуқлардан тўлиқ фойдаланинг.


Вuxgalter.uz
шарҳи:

ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 060-сатрлари ҚҚСга тузатиш киритиш учун мўлжалланган. Тўғри, 0603-сатр солиқ тўловчи ўз ташаббусига кўра ҳисобга олишдан бош тортган ҳолатлар учун жуда мос эмас, аммо, бошқа мос келадигани йўқ. Бунинг учун махсус сатрни жорий этиш тўғри бўлар эди, аммо, у йўқ бўлгани учун уни фақат шу ерда акс эттириш мумкин. Келажакда Ҳисоб-китобнинг электрон шакли такомиллаштирилишига умид қиламиз.

Диққат!
ҚҚСни қачон ҳисобга олиш мумкинлиги ҳақидаги батафсил маълумотларни солиқ маслаҳатчиси Ирина ПОДОЛЬСКАЯ ва «Норма» эксперти Ирина АХМЕТОВАнинг тавсиясида ўқинг. 

                           Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text168447_bitim_tuzish_zarur_bulganda_kontragentga_nisbatan_ishonch_bulmasa_nima_qilish_kerak