Бозорнинг бир марталик йиғимларидан ҚҚС қандай ҳисобланади

preview

2007 йил таҳриридаги Солиқ кодекси бозорлар учун махсус солиқ режимини назарда тутган эди: уларнинг даромадларига солиқлар, шу жумладан ҚҚС солинмаган . Бироқ бозорлар даромадларининг умумий суммасидан 50%ини улар жойлашган жойдаги маҳаллий бюджетларга тўлашган. Янги СК қабул қилиниши билан хўжалик юритувчи субъектларининг ушбу тоифасига солиқ солиш тартиби қандай тарзда ўзгарганлиги ва бозорлар томонидан ундириладиган бир марталик тўловга ҚҚС солиниши хусусида buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ гапириб берди:

- Янги Солиқ кодексига асосан бозорларга солиқ солиш уларнинг йиллик жами даромадига боғлиқ. Агар у 1 млрд сўмдан ошса, бозор фойда солиғи ва ҚҚС тўлайди. 1 млрд сўмгача бўлган жами даромадда бозорлар айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ҳақли.

Бир марталик йиғим – бозор даромадларининг асосий манбаи. Уни бозорда ўз товарлари, буюмлари ва ҳ.к.ни сотувчи  жисмоний шахслар тўлайди.

Бир марталик йиғим  -  сотиш жойидан савдо қилинган ҳар бир кун учун ёки ҳар бир товар, буюм, чорва мол учун ундириладиган қатъий белгиланган тўловдир . Бир марталик йиғимнинг миқдорларини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасдиқлайди.

Агар бозор ҚҚС тўловчи бўлса, ҚҚС бўйича солиқ базасини у солиқ суммасини ўз ичига олган белгиланган бир марталик йиғим суммаси сифатида аниқлайди.

Мисол
Бозорнинг бир марталик йиғими суммасидан ҚҚС ҳисоб-китоби
Бозор томонидан бир ойда олинган бир марталик йиғим суммаси 92 млн сўмни ташкил этади.
Ушбу суммадан ҚҚС 12 млн сўмни ташкил этади :
92 млн : 115 х 15 = 12 млн

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text160187_bozorning_bir_martalik_yigimlaridan_qqs_qanday_hisoblanadi