ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларга солиқ солиш

preview

ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларга солиқ солишнинг хусусиятлари ҳақида buxgalter.uz га Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи  Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ сўзлаб берди.

Халқаро молиявий институтлар (ХМИ) ва халқаро ҳукумат молия ташкилотлари  (ХҲМТ) томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан сотиб олинадиган товарларни (хизматларни), агар қарз шартномасида уларни солиқдан озод этиш назарда тутилган бўлса, реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС солишдан озод этилади .

Бунда  Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари бўйича ХМИ ва ХҲМТ томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмаларга  халқаро ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари томонидан маъқулланган лойиҳалар доирасида 2020 йил 1 июлга қадар ҚҚС ва акциз солиғи солинмайди . Бу шуни англатадики, 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланган ХМТ ва ХҲМТ иштирокидаги лойиҳалар бўйича солиқ имтиёзлари ушбу лойиҳаларнинг муддати тугагунга қадар амал қилади.

Мисол учун, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш (2 босқич)” лойиҳаси 2019 йил 16 апрелда ОТБ Директорлар Кенгаши томонидан маъқулланган. Лойиҳани амалга ошириш даври – 7 йил (2019-2025 йиллар) . Бинобарин, қарз битими билан назарда тутилган барча шартлар лойиҳа тугагунга қадар амал қилади.

Бевосита бюджетдан молиялаштириладиган ва 2020 йил 1 июлдан кейин маъқулланган  ХМТ ва ХҲМТ иштирокидаги ижтимоий лойиҳалар бўйича (масалан. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,  Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси) солиқлар бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади. Тижорий лойиҳалар бўйича (Ўзбекнефтгаз МХК, Энергетика вазирлиги, Ўзбектелеком) – ушбу суммани ҳисобга олиш ва кейинчалик юзага келадиган салбий фарқни бюджетдан қоплаш билан ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text158227_hmi_va_hhmt_ishtirokidagi_loyihalarga_soliq_solish