Импорт қилинган товарни бепул жўнатамиз: ҳисобварақ-фактурани қандай тўғри тақдим этиш керак

preview

Корхона ҚҚС тўловчиси, импорт қилинган товарни бепул жўнатади. Мазкур вазиятда божхонада тўланган, илгари ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш керакми? Бепул беришга ҳисобварақ-фактурани қандай тўғри тақдим этиш керак?

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМ бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА ва “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА жавоб беришди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Товарни бепул бериш, агар у иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаса, ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш мақсадларида реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади . Бепул беришнинг иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаши шартлари СКнинг 239-моддаси 3-қисмида белгиланган.

Агар товарни бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаса, ҚҚС бўйича солиқ базаси унинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши керак .

Бозор қиймати аниқлангандан сўнг етказиб берувчи товарнинг бозор қиймати ва ҚҚС кўрсатилган ҳолда “Тўловсиз” туридаги ЭҲФни тақдим этади. Мазкур ЭҲФга асосан корхона ҚҚСни бюджетга тўлайди. Ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Агар бепул берилган товарнинг бозор қиймати унинг божхона қийматидан паст бўлиб қолса, импорт қилинган товарнинг божхона қийматидан келиб чиққан ҳолда қўшимча ҚҚС ҳисоблаш лозим . Бепул берилган товарнинг божхона ва бозор қийматлари ўртасидаги фарқ суммасига қўшимча равишда “божхона қийматидан паст нархда реализация қилиш” туридаги ЭҲФ расмийлаштириш лозим.

Юқорида кўрсатилган ЭҲФни расмийлаштириш учун алоҳида МХИК мавжуд эмас, шу боис реализация қилинган товарнинг МХИКни танлаш лозим, тегишли ўлчов бирлиги бўлади.

“Сони” устунини тўлдирманг, сабаби мазкур ЭҲФ товарнинг ҳақиқий сарфини акс эттирмайди, балки фақатгина солиқ солиш мақсадларида расмийлаштирилади. Нархи ва ҚҚС ставкасини БЮДга мувофиқ кўрсатинг.

 

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text192399_import_qilingan_tovarni_bepul_junatamiz_hisobvaraq-fakturani_qanday_tugri_taqdim_etish_kerak