Кредитга сотиб олинган автомобилни сотишда солиқлар қандай ҳисоблаб чиқарилади

preview

“2018 йилда ташкилот банк билан автомобилни 75 млн сўм миқдорида кредитга сотиб олишга доир шартномани расмийлаштирди. 2023 йил 1 майга келиб кредит тўлиқ сўндирилди, шундан сўнг 75 млн сўмга автомобилнинг олди-сотди шартномаси расмийлаштирилди. 

Нима учун олди-сотди шартномаси 2023 йилда автомобилнинг бошланғич харид қиймати бўйича амортизацияни ҳисобга олмаган ҳолда 75 млн сўмга расмийлаштирилмоқда, ахир автомобиль ташкилотимиз томонидан фойдаланилиши учун 2018 йилда топширилган?

Бугунги кунда автомобилнинг реал қиймати 5 йил фойдаланишдан сўнг баҳоловчи компаниянинг хулосасига кўра тахминан 25 млн сўмни ташкил этади. Ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин биз автомобилни дарҳол 25 млн сўмга қайта сотишни режалаштирмоқдамиз.

Биз солиқларни тўлашдан бўйин товламаяпмизми, ахир битимнинг нархи сотиб олиш қийматидан анча паст?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди.

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Автотранспорт воситасининг олди-сотди шартномаси томонлари шартнома нархини келишувга кўра белгилашга ҳақли . Бунда товарни кредитга сотиш шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилиши мумкин .

Келтириб ўтилган вазиятда автомобилга бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиши кредит тўлиқ сўндирилган ва битим давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.  Автомобилга бўлган ҳуқуқ ўтказилгандан сўнг дарҳол уни сотмоқчи эканлигингиз боис, ҳисобда уни товар сифатида акс эттириш лозим.

Автомобилни сотишда сизнинг корхонангизда ҚҚС ва фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича мажбуриятлар юзага келади.

 

ҚҚС

Солиқ базаси унга ҚҚС суммасини киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг қиймати сифатида аниқланади .

Агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли. Солиқ тўловчи бундай қарор юзасидан битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан низолашишга ҳақли . Сизнинг ҳолатингизда бозор қиймати баҳоловчи ташкилотнинг хулосаси билан тасдиқланган.

 

Фойда солиғи

Агар товарнинг чиқиб кетиши чоғида зарар юзага келган бўлса, у иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаши шарти билан , яъни автомобиль бозор нархида реализация қилинган тақдирда чегириб ташланадиган харажат ҳисобланади.

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text191904_kreditga_sotib_olingan_avtomobilni_sotishda_soliqlar_qanday_hisoblab_chiqariladi