Қандай операциялар бўйича сизга ҚҚС бўйича база тузатилади

preview

Buxgalter.uz молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг ўқувчилар саволларига жавобларини эълон қилишни давом эттиради.

- СКнинг 248-моддаси 4-қисмига асосан агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли.  Мазкур норма айнан қайси операцияларга татбиқ этилади?

- Мазкур норма товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича барча операцияларга татбиқ этилади.

Умумий қоидага кўра, ҚҚС бўйича солиқ базаси товарлар (хизматлар) битим тарафлари қўллаган нарх (тариф)дан келиб чиқиб, акциз солиғини (акциз солиғи солинадиган товарлар ва хизматлар)  инобатга олган ва унга ҚҚСни киритмаган ҳолда реализация қилинадиган қиймати сифатида аниқланади. Бунда, агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг)  бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли.

Солиқ тўловчи бундай қарор юзасидан битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан низолашишга ҳақли .