Қандай қилиб 2021 йил апрель учун ҚҚС бўйича имтиёзни йўқотмаслик мумкин

preview

2021 йил майдан бошлаб ҚҚС ҳисоб-китобида ҳисобварақ-фактуралар маълумотлари асосида имтиёзларни автоматик тарзда акс эттириш жорий этилган. Чораклик асосда ҚҚС тўловчилар Ҳисоб-китобда автоматик тарзда экс эттирилмайдиган 2021 йил апрель учун маълумотлар билан нима қилишлари зарур? Муаммонинг ечимини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА кўрсатиб берди:

 

- Солиқ тўловчиларнинг ушбу тоифаси ҳали имтиёзларни автоматик тарзда акс эттириш тизими ишламаган вақтда апрель учун маълумотлар ҚҚС ҳисоб-китобига 1-иловага ўтказилишига дуч келишган.

Ушбу вазиятни ҳал қилишнинг иккита йўли бор.

“Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассислари 2021 йил апрель учун имтиёзли айланмалар бўйича барча ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритиладиган ҳисобварақ-фактуралар тақдим этишни таклиф этишмоқда. Бунда тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактураларда имтиёзни кўрсатиш зарур.

Мен, ушбу вариант мураккаб деб ҳисоблайман, айниқса - кўп ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирувчи корхоналар учун. Шу боис бошқа ечимни таклиф этаман.

Ҳисоб-китоб тўғри бўлиши учун, 010821- “01021 сатрда кўрсатилмаган солиқ солинмайдиган айланмалар” сатридан  фойдаланинг. Унда 2021 йил апрель учун ҚҚСдан озод этиладиган айланмани акс эттириш зарур.

Шундан кейин дастур уни май ва июнь учун ҳисобварақ-фактуралар маълумотлари бўйича Ҳисоб-китобга киритилган имтиёзли айланмага қўшади. Шу тариқа, барча ҳисоб-китоблар тўғри амалга оширилади.

Қандай йўл тутишни - солиқ тўловчи ҳал қилади.

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text171035_qanday_qilib_2021_yil_aprel_uchun_qqs_buyicha_imtiezni_yuqotmaslik_mumkin