ҚҚС-гувоҳномаси тўхтатиб турилган даврда расмийлаштирилган ЭҲФ бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш

preview

Солиқ кодексининг 266-1-моддаси ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилиши муносабати билан ҳисобга олинмаган суммани ҳисобга олишни назарда тутади.

Ушбу норма қандай ҳолларда амал қилиши ва ундан қандай фойдаланиш кераклигини Солиқ қўмитаси мутахассислари тушунтиришди:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби барча ҳоллар учун бекор қилинган, бундан амалга оширилаётган битимлар, операциялар харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар, хизматлар номенклатурасига номувофиқ бўлган ҳолатлар мустасно . Яъни ҚҚС-гувоҳномаси энди ягона сабабга кўра тўхтатиб турилиши мумкин. 2023 йил 1 январдан кучга кирган СКнинг 266-1-моддасида назарда тутилган норма ушбу ягона вазият учун ишлайди.

ҚҚС-гувоҳномаси тўхтатиб турилганлиги туфайли ҳисобга олинмаган ҚҚСни ҳисобга олиш учун:

  • харидор сотувчига ҚҚС-гувоҳномаси тўхтатиб турилган даврда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактурага тузатилган ҳисобварақ-фактура тақдим этиш илтимоси билан мурожаат қилиши лозим;
  • тузатилган ҳисобварақ-фактура қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқ расмийлаштирилган бўлиши керак.

Тузатилган ҳисобварақ-фактура қуйидагиларни ўз ичига олиши керак :

  • ҳисобварақ-фактура тузатилганлиги тўғрисида белги;
  • илгари расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси билан бир хил тартиб рақами ва санаси.

ҚҚС-гувоҳномаси қайта тикланганидан кейингина тузатилган ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш тўғри бўлади.

Тузатилган ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилганидан сўнг ҚҚС-гувоҳномаси тўхтатиб турилганлиги муносабати билан ҳисобга олиш учун қабул қилинмаган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) ҚҚС суммаси ҳисобга олинади.

 

Манба

 

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text195268_qqs-guvohnomasi_tuhtatib_turilgan_davrda_rasmiylashtirilgan_ehf_buyicha_qqs_summasini_hisoblash