ҚҚС бўйича узилиш коэффициенти нимадан далолат беради

preview

ДСҚ солиқ тўловчиларнинг ҳисобварақ-фактураларида акс эттириладиган ҚҚС бўйича узилиш коэффициенти нимани англатиши юзасидан тушунтириш берди.

 

ҚҚС бўйича узилиш коэффициенти солиқ тўловчиларга лозим бўлган эҳтиёткорлик доирасида контрагентлар ҳақида маълумотлар олиш имконини бериш мақсадида жорий этилган.

Етказиб берувчи-контрагентлар ушбу операциялар бўйича бюджетга ҚҚС тўламаган ёки ушбу операцияларни ЭҲФда акс эттирмаган, ёхуд солиқ органларига солиқ ҳисоботини тақдим этмаган ҳолларда солиқ тўловчи ушбу контрагентлардан олинган ЭҲФ асосида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаларини солиқ ҳисоботида акс эттирадиган вазиятда солиқ узилиши юзага келади. 

Солиқ узилишини аниқлаш чоғида товарларни (хизматларни) етказиб беришнинг бутун занжири бўйича иккинчи, учинчи ва кейинги бўғинлардаги контрагентларнинг бюджетга ҚҚС тўламагани ҳам инобатга олинади, уларнинг хатти-ҳаракатлари бир-бирига мувофиқлиги (ҳуқуқий, иқтисодий ёки бошқа назорат остидалиги) билан тавсифланади.

Ушбу ахборот ЭҲФда етказиб берувчи ва харидор реквизитлари остида коэффициент (0,00 дан 1,00 гача) ва қуйидаги ранглардан бири билан бўялган тасма кўринишида схематик тарзда акс эттирилади:

  • 0,00 дан 0,20 гача – яшил ранг (узилиш ҳоллари йўқлиги ёки минимал миқдорда эканлигидан далолат беради. Демак, ҳамкорингиз – ишончли, инсофли ҚҚС тўловчиси);
  • 0,21 дан 0,40 гача – тўқ сариқ ранг (кичик муаммолар бор);
  • 0,41 дан 0,60 гача – оч қизил ранг (муаммолар кўпроқ);
  • 0,61 дан 1,0 гача – тўқ қизил ранг (муаммолар анчагина).
Эслатиб ўтамиз
СК 15-м. мувофиқ, солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди.
Эътибор беринг

Солиқ узилиши коэффициенти:

  • ахборот бериш тусига эга;
  • ҚҚС гувоҳномасининг амал қилишини вақтинча тўхтатиб қўйишга таъсир кўрсатмайди;
  • ҳисобга қабул қилинган солиқ суммасига тузатиш киритишга таъсир кўрсатмайди.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.


ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text186318_qqs_buyicha_uzilish_koefficienti_nimadan_dalolat_beradi