ҚҚС ҳисоб-китобини топширувчиларда тўртта хато ва уларни тузатиш усули

preview

2022 йил август учун корхоналар ҚҚС бўйича ҳисоботни 10006_35 коди билан ҳисоботнинг янгиланган шакли бўйича топширадилар. ДСҚ мутахассислари ҚҚС ҳисоб-китоби шаклининг “Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тўғрисида маълумот” бўлимида хатога йўл қўймасдан, ҳисоботни қандай муваффақиятли топширишни тушунтиришди.

 

“Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тўғрисида маълумот” бўлимини тўлдириш чоғида қуйидагиларни кўрсатинг:

  • ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлаш усулини  (“мутаносиб/ алоҳида-алоҳида” усули номидан чапдаги мовий катакда 1 белгисини қўйинг);
  • қоплаш тартибини (агар тезлаштирилган тартибни танласангиз “тезлаштирилган” сўзидан чапдаги мовий катакда 1 белгисини қўйинг);
  • салбий фарқ ҳосил бўлиши сабаблари (танланган сабаб – ноль ставкани ёки белгиланган ставкани қўллашдан ўнгдаги мовий катакда 1 белгисини қўйинг).

Агар ҳисоботни жўнатишда тизим хато тўғрисида хабар берса, уни қуйидаги усулда тузатинг:

Хато тўғрисида хабар матни

Хатони тузатишда нимани ҳисобга олиш зарур

Хато*

Қопланиши лозим бўлган салбий фарқ суммаси нолдан кичик бўлмаслиги лозим

Хато**

Қопланиши лозим бўлган салбий фарқ суммаси шахсий ҳисобварақадаги ортиқча тўловдан кўп бўлиши мумкин эмас

Хато***

ҚҚС салбий суммасини келгуси тўловлар учун ҳисобга олиш талаб этилса, аризанинг тезлаштирилган тартибини танлаш мумкин эмас

Хато****

Салбий фарқ суммасининг ҳосил бўлиш сабабидан бирини танлаш зарур. ҚҚС қоплаш сўралган давр кетма-кетлиги хато кўрсатилган

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text184341_qqs_hisob-kitobini_topshiruvchilarda_turtta_hato_va_ularni_tuzatish_usuli