Валюта билан ишловчи бухгалтерлар учун янги йўналишлар:
ҚҚС тўловчисига Солиқ кодексининг 483-моддаси 90-қисми бўйича солиқ имтиёзини қандай қўллаш мумкин?
Биринчи марта айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтган янги корхона СКнинг 483-моддаси 90-қисми бўйича имтиёздан фойдаланишга қарор қилди – бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС ёки мол-мулк солиғи суммасини 6 ой мобайнида бухгалтерия ҳисобини юритиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ ойига МҲТЭКМнинг 3,5 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда камайтириш имконини беради. Имтиёздан фойдаланиш учун ариза маъқулланди, бироқ бунда ҚҚС билан ЭҲФни тақдим этишнинг имкони бўлмади...
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz билан ушбу вазият бўйича ўз фикрини ўртоқлашди:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Мазкур имтиёз ҳақиқатан ҳам ҳозир фақат ҚҚСсиз ҳисобварақ-фактура шакллантирилганда ишлайди.
Ҳисоб-китобга ушбу сумма солиқ солинмайдиган айланма сифатида тушади:
ЭҲФни ҚҚС билан шакллантиришда «ҚҚС бўйича имтиёз кодини фақат ҚҚСсиз реализация қилинадиган товарлар учун кўрсатишга йўл қўйилади» деган хато чиқади:
Ушбу вазиятда имтиёзни бошқариш нотўғри деб ўйлайман. ҚҚС суммаларини камайтириш принципиал жиҳатдан бошқача амалга оширилиши керак эди:
1) ЭҲФ – ҚҚС билан кўрсатилсин, чунки буларнинг барчаси – солиқ солинадиган айланма (бироқ ҳисоблаб чиқарилган ва тўланиши лозим бўлган солиқ МҲТЭКМнинг 3,5 баравари доирасида суммага камайтирилади);
2) Ҳисоб-китобнинг «ҚҚС тўловчиси тўғрисидаги маълумотлар»ида эса – алоҳида сатрда (020-сатрдан кейин) ҚҚСнинг камайиши кўрсатилади.
Шунда ҳам солиқни ҳисоблаш ва ҳисобга олиш методологияси сақланиб қолган бўларди.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади



