Товар қарзи қайтарилганда ҚҚСнинг қайси ставкасини қўллаш керак

preview

“2022 йилнинг июнь ойида корхона қарз шартномаси бўйича товарларни 15% ставка бўйича ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда топширди. Қарз ҚҚСнинг 12% ставкаси амал қиладиган 2023 йилнинг июнь ойида қайтарилади”. 

Ушбу вазиятда солиқнинг қайси ставкасини қўллаш кераклигини “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди:

Эътибор беринг
Солиқ маслаҳатчиларининг тавсияларини тезкор тарзда олиш учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Қарз шартномаси бўйича қарз берувчи қарз олувчига ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига худди шу турдаги ва сифатдаги ашёларни худди шу миқдорда қайтариб бериш мажбуриятини олади .

Қарз берувчи қарз олувчига товарларни 100 млн сўм таннархи бўйича топширди, деб фараз қиламиз. 15% ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда товар қарзи суммаси 115 млн сўмни ташкил этди.

 

Қарз берувчида бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, млн сўм

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Қарз шартномаси бўйича товарлар топширилди

100

5830

9020

ҚҚС ҳисобланди

15

5830

6410

Топширилган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

100

9120

2910

 

Қарз олувчида бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, млн сўм

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Қарз шартномаси бўйича товарлар олинди

100

2910

6820

ҚҚС акс эттирилди

15

4410

6820

 

Қарзни ҚҚСнинг бошқа ставкаси билан қайтариш вариантлари


1. 12% ҚҚСни ўз ичига олган товар қарзининг барча суммасини қайтариш

Қарз олувчи 12% ҚҚС суммасини – 12,32 млн сўмни (115 : 112 х 12) ўз ичига олган 115 млн сўм миқдорида товар қарзини қайтаради. Бу ҳолда товар 102,68 млн сўм (115 – 12,32) қиймати бўйича қайтарилади.


Қарз берувчида бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, млн сўм

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Товарлар кирим қилинди

102,68

2910

5830

ҚҚС акс эттирилди

12,32

4410

5830

 

Қарз олувчида бухгалтерия ҳисоби

Қарз олувчи қарз берувчига илгари у олган худди шу ашёларни эмас, балки у ишлаб чиқарган ёки четдан олинган бошқа ашёларни қайтаради. Қарз олувчида қайтарилаётган товар бошқа таннархга эга бўлиши мумкин. Бу ҳолда фойда ёки зарар юзага келади.


Товар қарзини қайтаришда юзага келадиган фойда фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинади . Зарарни тўғри асослаб берилган ва ҳужжатлар билан расмийлаштирилган тақдирда, фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташлаш мумкин, сабаби у чегириб ташланмайдиган харажатлар рўйхатига кирмайди .

Қайтарилаётган товарлар қарз олувчининг балансида 90 млн сўм таннархи бўйича ҳисобда турибди, деб фараз қиламиз. Товарни қайтаришда унда 12,68 млн сўм (102,68 – 90) фойда юзага келади.

Ўтказмалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, млн сўм

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Қарз шартномаси бўйича товарлар қайтарилди

102,68

6820

9020

ҚҚС ҳисобланди

12,32

6820

6410

Товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

90

9120

2910

 

2. Товар қарзининг 12% ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда худди шу таннархи бўйича қайтарилиши

Қарз олувчи товар қарзини 12% ҚҚС – 12 млн ҳисоблаган ҳолда, 100 млн сўм таннархи бўйича қайтаради. Бу ҳолда у қарз берувчига 3 млн сўм (115 – 100 – 12) қарз бўлиб қолади.

Томонларнинг келишувига кўра, қарз берувчи қарз олувчига 3 млн сўмни кечиб юбориши мумкин ёки қарз олувчи ушбу суммани қоплаб беради. Эришилган келишувни қарз шартномасига қўшимча келишув билан расмийлаштириш лозим.

 

Қарз берувчида бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, млн сўм

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Товарлар кирим қилинди

100

2910

5830

ҚҚС акс эттирилди

12

4410

5830

Зарар акс эттирилди (агар қарз берувчи фарқдан кечиб юборган бўлса)

3

9430

5830

Товарлар қийматидаги фарқ қопланди (агар қарз олувчи фарқни пуллар билан қоплаб берса)

3

5110

5830

Экспертнинг фикрига кўра, агар қарз берувчи қарз олувчининг қарзини кечиб юборса, унинг зарари бу ҳолда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ҳисобланмайди, сабаби унда юзага келган фарқнинг қопланишини талаб қилиш имконияти бўлган. Шу боис зарар фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланмайди .

 

Қарз олувчида бухгалтерия ҳисоби

Қайтарилаётган товарлар қарз олувчининг балансида 110 млн сўм таннархи бўйича ҳисобда турибди, деб фараз қиламиз. Бу ҳолда унда 10 млн сўм (100 – 110) зарар юзага келади, у фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинади.

Агар қарз берувчи фарқдан кечиб юборган бўлса, қарз олувчида жами даромад таркибига киритиладиган даромад юзага келади .

Ўтказмалар:  

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, млн сўм

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Қарз шартномаси бўйича товарлар қайтарилди

100

6820

9020

ҚҚС ҳисобланди

12

6820

6410

Товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

110

9120

2910

Даромад акс эттирилди (агар қарз берувчи фарқдан кечиб юборган бўлса)

3

6820

9390

Товарлар қийматидаги фарқ қоплаб берилди (агар қарз олувчи фарқни пуллар билан қоплаб берса)

3

6820

5110

 

Эътибор беринг
ҚҚС бўйича солиқ базаси битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг қиймати ҳисобланади. Бунда, агар битимнинг нархи товарларнинг бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли .

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text191503_tovar_qarzi_qaytarilganda_qqsning_qaysi_stavkasini_qullash_kerak