Вакиллик харажатлари бўйича ҚҚС ҳисоби қандай юритилади?

preview

Деярли ҳар бир корхонада хўжалик фаолияти жараёнида вакиллик харажатлари юзага келади. Улар бўйича ҚҚС ҳисобини қандай тўғри юритишни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти  Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:

- Товарлар ва хизматларни сотиб олиш ва уларни вакиллик харажатларига киритишда улар бўйича ҚҚС ушбу товарлар ва хизматлар қийматига қўшилади ва харажатларга киритилади . Бунда ҚҚС бўйича бундай харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланади .

Эслатиб ўтамиз
Вакиллик харажатлари жумласига корхонанинг ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ёки уни қўллаб-қувватлаш учун келган шахсларни, шунингдек бошқарув ва назорат органлари мажлислари иштирокчиларини қабул қилиш ва хизмат кўрсатиш учун харажатлари киради. Бу – кўрсатилган шахсларнинг расмий қабулини ўтказиш, уларнинг транспорт таъминоти, овқатлантириш ва яшаши учун харажатлар, қабул қилувчи корхона штатида бўлмаган таржимонлар хизматига ҳақ тўлаш.

Вазиятни аниқ мисолда кўриб чиқамиз.

ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш учун чет эл фирмалари вакилларини ўзида қабул қилади. Шу муносабат билан у қуйидаги чиқимларни амалга оширди:

  • меҳмонларнинг яшаши ва овқатланиши меҳмонхонанинг ҳисобварақ-фактурасига асосан – 5 750 минг сўм ҚҚС билан;

транспорт хизмати кўрсатиш автотранспорт корхонасининг ҳисобварақ-фактурасига асосан – 1 150 минг сўм ҚҚС билан.

Бухгалтерия ҳисобида вакиллик харажатлари бундай акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Чет эл фирмалари вакилларининг яшаши, овқатланиши ва уларга транспорт хизмати кўрсатиш билан боғлиқ вакиллик харажатлари акс эттирилган (5 750 + 1 150)

6 900

9420

6010

6990

ҚҚС бўйича ҳисоботда вакиллик харажатлари бундай акс эттирилади:

  • ЭҲФ маълумотлари автоматик тарзда Харидлар реестрида акс эттирилади . Бунда 6 ва 7-устунларда кўрсатилган суммаларни ҳисобга олинмайдиган сифатида 8 ва 9-устунларда такрорлаш зарур». 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text165098_vakillik_harajatlari_buyicha_qqs_hisobi_qanday_yuritiladi