Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Ваколатхонани ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш мумкинми
Ўзбекистонда товарлар ва хизматларни реализация қилмайдиган чет эл компанияси ваколатхонаси бош компаниясидан ўз эҳтиёжлари учун импорт бўйича канцелярия товарларини олди. Бунинг ортидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига энди ваколатхона ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун хабарнома бериши ва кейинчалик ТИФ операциялари мавжуд бўлмаган тақдирда “бўш” ҳисоботлар топшириши кераклиги тўғрисида хат келди. Бу қонунийми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА шарҳлаб берди:
– Йўқ, қонуний эмас.
Қуйидагилар ҚҚС тўловчилари ҳисобланади:
- Ўзбекистон ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон эътироф этилса ;
- фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалар орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари .
Чет эл тижорат ташкилотлари ваколатхоналари 23.10.2000 йилдаги 410-сон ВМҚ билан тасдиқланган Хорижий тижорат ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисида низом билан тартибга солинади.
Хорижий фирмалар Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини унинг ҳудудида ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида очадилар .
Ваколатхоналар юридик шахслар ҳисобланмайди ва хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайди, кўрсатилган Низомнинг 8-бандида айтиб ўтилган ҳоллар бундан мустасно.
Хорижий фирмалар, ваколатхоналар ва уларнинг ходимларига солиқ солиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади .
Шу тариқа, ваколатхоналар ҚҚС тўловчилари ҳисобланмайди ва агар улар манфаатларини ифодаловчи хорижий ташкилот Ўзбекистонда товарларни (хизматларни) реализация қилмаса, ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш мажбурияти бўлмайди.
Мавзуга доир тавсиялар: