Янги

2026 йил учун ҚҚС ҳисоб-китобида қандай янги сатрлар пайдо бўлди

07.02.26
Мy.soliq сайтида Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг янги шакли очилди (коди 10006_45, 2026 йил 1 январдан бошлаб амал қилади). Эътибор беринг – унда 8 та янги сатр пайдо бўлди. Шу жумладан – юқори даражадаги хавф билан ЭҲФ бўйича солиқнинг умумий суммаси билан:

2026 йилда қурилиш материаллари учун қандай МХИКдан фойдаланамиз

05.02.26
2026 йилнинг январь ойидан июнь ойигача қурилиш материаллари, шу жумладан умумий МХИК билан ишлашни давом эттирамиз. 2026 йил 1 июлдан бошлаб эса бундай маҳсулотлар учун умумий МХИКни қўллаш босқичма-босқич чекланади. Бу ҳақда tasnif.soliq.uz портали хабар берди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Нима учун ижара ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботига «кирмайди»

04.02.26
ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоб-китоб шаклига (код 11101_19) иловаларни тўлдиришни биринчи бўлиб бошлаганлар ижара бўйича маълумотларни тўлдиришда муаммоларга дуч келишди. Нимадир «тўғри кетди» нимадир – йўқ. Бундан ташқари, ижара объектлари жойлашган туманлар бўйича ҳисоботларни юбориш ҳаммада ҳам муваффақмиятли кечмади. Вазиятга солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА изоҳ берди:

Пойтахтга келган бухгалтер қандай қилиб муваффақиятли карьера қуриши мумкин

02.02.26
Андижонлик 35 ёшли бухгалтер 2 йил ичида 6 та халқаро имтиҳонни топширди. 2024 йилда оиласини Тошкентга кўчириб келди, жуда яхши иш топди, у вазиятдан жуда мамнун. Халқаро малакалар касбий фаолиятни тез ва тубдан ўзгартириши мумкинлигига ажойиб мисол. Танишинг: иқтисодчи ва ҳисобчи Элдорбек ҲАСАНОВ. Унинг фаолияти тарихи ва интервьюсидаги фикрлари билан бўлишамиз:

Биринчи проактив ҳисоботлар бўйича сўров натижалари: қандай муаммолар аниқланди ва уларни ҳал қилишда қандай ёрдам олиш мумкин

02.02.26
Ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича дастлабки «автоматлар» тизимнинг умуман ишлаб турганини, лекин қўшимча созланишга муҳтожлигини кўрсатди. Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, биз муаммоли жиҳатлар рўйхатини туздик ва Ресурс солиқлари маъмуриятчилиги бошқармаси мутахассисларидан ушбу масала бўйича жавоб олдик. Идора вакиллари қуйидагиларни тасдиқладилар: агар ҳисобот: – проактив тизим орқали автоматик тарзда шакллантирилган бўлса; – ҳисоботни тақдим этиш ёки шакллантиришдаги камчиликлар техник сабаблар билан боғлиқ бўлса; – солиқ тўловчи томонидан қасддан ҳуқуқбузарлик содир этиш фактлари мавжуд бўлмаса, – бу ҳолда солиқ тўловчига нисбатан жарималар, пенялар ёки бошқа салбий ҳуқуқий чоралар қўлланилмайди.

2026 йил февраль ойи учун бош бухгалтер режаси

01.02.26
Февраль ойида оддий одамлар шошмасдан, секин ишлайдилар, витаминлар сотиб оладилар, қишки фотосуратларни жойлаштирадилар, таътилни режалаштирадилар, сериалларни томоша қиладилар ва баҳорни кутадилар. Бухгалтерлар эса бу вақтда... Ўтган йил учун, янги йил учун, янги қоидалар бўйича, янги шакллар асосида, янги усуллар билан ҳисобот берадилар. Ўзимизникиларни ташлаб қўймаймиз, ёрдам берамиз, йўл-йўриқ тарзида 2026 йил февраль ойи учун назорат саналари кўрсатилган режа тайёрладик. Ҳеч нарсани охирги кунга қолдирмасликни тавсия этамиз:

Филиал мавжуд бўлса, ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича қандай ҳисобот бериш мумкин

30.01.26
Агар бухгалтер иккита солиқ органига – бош офис рўйхатдан ўтказилган жой бўйича ва бўлинма жойлашган жой бўйича ҳисобот топширса, ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни қандай топширади? Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу масалага Солиқ қўмитасининг Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи маъмуриятчилиги бошқармаси мутахассислари ойдинлик киритишди. Шунингдек, ваъда қилганимиздек, Солиқ қўмитасининг бундай ҳисоботларни қандай топшириш бўйича видео-йўриқномани жойлаштиряпмиз:

2025 йилда қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлаган юридик шахслар молиявий ҳисоботни топширишлари керакми?

28.01.26
Иккита норматив-ҳуқуқий ҳужжат – 3567-сон Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низом ва Президентнинг 10.11.2022 йилдаги ПҚ-419-сон қарори – бу масалада бир-бирига зид. Бу нафақат бухгалтерларни, балки солиқ маслаҳатчиларини ҳам чалкаштиради. Энг тажрибалилари таваккал қилгандан кўра, яна бир марта ҳисобот топширишни афзал кўришади. Боз устига, БҲМС бўйича ҳисоботни топширишнинг сўнгги муддатлари тобора яқинлашмоқда... Солиқ қўмитаси ушбу ҳуқуқий коллизия юзасидан тушунтириш берди:

Ўзбекистонда БҲМС ўрнига МҲМС ишлаб чиқиш бошланди

20.01.26
Ўзбекистонда амалдаги БҲМСни молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларига (МҲМС) алмаштириш режалаштирилмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026-2027 йилларда ишлаб чиқиладиган МҲМС лойиҳалари рўйхатини эълон қилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.

Сув солиғи маълумотномасида ер ости сувлари (қудуқдан) бўйича маълумотларни қандай тўлдириш керак

20.01.26
20 январь – сув солиғи бўйича маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни – бухгалтерлар айнан қудуқлар қисмида сув ресурслари бўйича маълумотномани қандай тўлдиришлари, ҳисоботда нималар акс эттирилиши ва маълумотлар қаердан олиниши кераклиги ҳақида тушунча етишмагани сабабли қийинчиликларга дуч келишди. Корхона қудуқдан сув олса, ҳисоботни қандай тўлдириш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтириш берди: