Янги

АССА «DipIFR Rus»: имтиҳонни аъло натижа билан топшириш йўллари (4-қисм)

06.02.25
Инсонлар ўртасида жуда зарур бўлиб қолганда билим олиш самарали бўлади, деган тушунча мавжуд. Ё сен бугундан бошлаб – баҳоси йўқ ва ўрнини боса олмайдиган ходимсан, ёки – истиқболи ноаниқ бўлган оддий кадрсан. Аммо «ё ундоқ, ё бундоқ» вазиятини кутиб ўтириш шарт эмас. Buxgalter.uz АССА «DIPifr-рус» тайёрлов курси битирувчилари (ўқитувчи – Ирина Завалишина) билан суҳбатни давом эттирмоқда. Бундан мақсад – агар инсонда мақсад бўлса ва «нафақада яшаш» – профессионаллар учун эмаслигини тушунса, ҳеч қандай тўсиқ йўқлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилиш. Бугунги суҳбатдошимиз – «RGD International Central Asia» ХК МЧЖ бош бухгалтери Бахтиёр МАЪРУФОВ:

Ўзбекистонда 2024 йилда бухгалтерия ҳисоби ва аудит қандай ривожланди ва 2025 йилда нималар ўзгаради

28.01.25
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасини модернизация қилиш бўйича 2024 йил якунлари юзасидан ҳисобот берди. Ислоҳотлар иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда рақамли ҳисоботлар даврига тайёргарлик кўришга қаратилган эди.

Ер солиғи бўйича шакллантирилмаган ҳисобот учун жарималар бўлмайди, лекин пеня бўладими?

21.01.25
2025 йил 20 январда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича 2025 йил учун ер солиғини топшириш муддати тугади. Аммо soliq.uz сайтида ҳалигача оширувчи ёки пасайтирувчи коэффициентлар йўқ. Солиқ қўмитаси ставкалари тасдиқланмаган ҳудудларда ер солиғи бўйича ҳисобот ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотнома шакллантирилмаслигини, солиқ ставкалари тасдиқланмагунча солиқ тўловчиларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмаслигини маълум қилди. Лекин «жавобгарлик чоралари»га пеня кирмайди. СКнинг 106-моддасига кўра у «солиқ мажбуриятини таъминлаш усули» деб аталади. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади:

2024 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботни топширишга тайёрланамиз

15.01.25
Турли мулкчилик шаклидаги хўжалик субъектлари бухгалтерлари янги Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низом 1 январдан кучга кириши муносабати билан молиявий ҳисоботнинг муддатлари ва шакллари ҳақида кўп сўрашмоқда. Buxgalter.uz учун бу муҳим жиҳатни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтириб берди:

2025 йилда Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун бонус дастури

10.01.25
«Норма» компанияси кўп йиллик анъанага содиқ қолган ҳолда, ўз электрон тизимлари фойдаланувчиларини турли бонуслар билан хурсанд қилишни давом эттирмоқда. Бонуслар Buxgalter Pro тизими функционалини тўлдиради – сиз учун фойдани оширади ва у билан ишлашни янада қулай ва фойдали қилади.

Қайси статистик ҳисоботларни 6 январгача топшириш керак

04.01.25
Статистика агентлиги 2025 йил 6 январда муддати тугайдиган статистик ҳисоботларни топшириш ҳақида эслатди:

Шартномадаги истеъмол ҳажми ошиб кетса, бизнес субъектлари электр энергияси ва газ учун қандай ҳақ тўлайди

04.01.25
2024 йил 30 декабрдан тадбиркорлик субъектлари учун шартномада назарда тутилган истеъмол ҳажмидан ошиб кетган тақдирда электр энергияси ва табиий газ учун тўлов қоидалари ўзгарди. Батафсил маълумотлар – buxgalter.uz шарҳида.

Бухгалтернинг барқарорлик рейтинги

03.01.25
Ўзбекистонда рақамлаштиришнинг илк даврида бухгалтер бўлиб ишламаган бўлсангиз, сурункали стресс ҳақида нимани ҳам билардингиз... Тан олинг, сўнгги икки-уч йилда шахсан сизга ишни эплаб кетиш учун нима ёрдам берди? Ҳатто сиз ҳеч нарса ёрдам бермади деб ҳисобласангиз ҳам, келинг, барибир сизнинг шахсий ички барқарорлик рейтингингизни аниқлашга ҳаракат қилайлик. Балки ҳаммасининг сабаби шунда бўлиши мумкин! Агар 100 балл тўпласангиз, демак, сиз – ҳақиқий хазина ва янгиликлардан тўлиқ фойдаланишга эришгансиз! Шундай қилиб...

Меҳнат бўйича ҳисоботни (4-mehnat shakli) қачон топширамиз

27.12.24
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси солиқ тўловчиларга 4-mehnat shakli бўйича ҳисоботни топширишнинг охирги муддати – 2025 йил 6 январдан кечиктирмай эканлигини эслатди.

2025 йилда қўшимча дам олиш кунлари ва январь ойидаги кўчиришлар таътиллар ҳисобига қандай таъсир кўрсатади

25.12.24
Президентнинг 24.12.2024 йилдаги «Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида»ги ПҚ-452-сон қарори Янги йил байрамида қандай дам олишимизни тушунишга имкон беради. «Норма» кадрлар хизмати раҳбари ва эксперти Валерия ЛЯНДРЕС январь таътилларининг ҳисоб-китобига бу қарорнинг таъсири ҳақида тушунтириш берди: