Янги
12.06.25
Кадрлар ишлари учун масъул бўлган бухгалтерларда икки кундан буён my.mehnat.uz сайтига кириш билан муаммолар юзага келмоқда. Шунингдек, Бандлик вазирлиги маълумотлар базасидан ахборот олувчи солиқ хизматларида ҳам техник хатолар юзага келиши мумкин.
Тафсилотлар – buxgalter.uz да:
03.06.25
Транспорт вазирлиги Ўзбекистон ва Туркия ўртасида «ақлли транспорт тизими»ни жорий этиш ҳақида хабар берди. 2026 йил январдан бошлаб ташишларга доир барча рухсат ҳужжатлари E-permit тизими орқали расмийлаштирилади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
03.06.25
2025 йил 3 июндаги Президент Фармони билан 1 июлдан пенсиялар, болалар нафақалари, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори (ПҲБМ) оширилади. 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, стипендиялар, БҲМ ва МҲТЭКМ оширилади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
02.06.25
Солиқ қўмитаси «Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш» автоматлаштирилган тизимида қўлланиладиган 59 мезоннинг рўйхатини жойлаштирди.
Батафсил маълумотлар ва ҳужжатнинг ўзбек тилидаги таржимаси — buxgalter.uz шарҳида:
28.05.25
Экспертларнинг кузатувларига кўра, Ўзбекистонда чоп этилаётган, МҲХС бўйича тузилган деб эълон қилинган ҳисоботларнинг катта қисми тақдим этиш шакли бўйича ҳам, мазмуни бўйича ҳам халқаро стандартларга тўлиқ мос келмайди. Бу бундай ҳисоботдан фойдаланувчилар учун хатарлар туғдиради ва Ўзбекистон иқтисодиётида молиявий маълумотлар шаффофлигига ёрдам бермайди.
Ўзбекистон сертификатланган молиявий мутахассислари уюшмаси (ACFP) МҲХСга мувофиқ тузилган Ўзбекистоннинг етакчи компанияларининг молиявий ҳисоботлари бўйича профессионал таҳлилий шарҳларни эълон қила бошлади. Биринчи таҳлилий шарҳ «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖнинг 2024 йил учун МҲХСга мувофиқ консолидациялашган молиявий ҳисоботига бағишланади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
20.05.25
Ўзбекистон молия мутахассислари ассоциацияси (ACFP) сизни молиявий-иқтисодий фанлар ва ҳуқуқ бўйича ўқитувчи сифатида аккредитациядан ўтишга таклиф қилади.
Агар сиз аллақачон дарс бераётган бўлсангиз ва янги даражага чиқмоқчи бўлсангиз ёки солиқлар ёки бухгалтерия бўйича қимматли тажрибага эга бўлиб, билимларингизни улашишни бошламоқчи бўлсангиз – бу сизнинг имкониятингиз!
13.05.25
Президентнинг 08.05.2025 йилдаги ПФ-85-сон Фармони ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари ва субсидияларни назарда тутади.
Имтиёз ёки субсидиядан аниқ қандай ҳолатларда ва кимлар фойдалана олишини buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
07.05.25
Божхона қўмитаси «E-Contract» ташқи савдо ахборот тизимининг «тўлақонли форматда» ишга туширилишини эълон қилди ва 19 майдан сўнг ТИФ «Контракт» иловалари, «Контракт» ААТ ва «EXIM» портали орқали маълумотларни узатиш имконияти бўлмаслигини маълум қилди.
Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди:
25.04.25
«O'zsuvta'minot» АЖ абонентларни огоҳлантиришича апрель ойи учун совуқ сув бўйича кўрсаткичлар фақат тўлдирилган ҳисобот бланкасида шахсан топширилиши керак.
Buxgalter.uz қўшимча тафсилотларни аниқлаштирди:
07.04.25
Маълумки, 2025 йил 20 мартда Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 0,5 фоиз пунктга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасигача кўтариш тўғрисида қарор қабул қилган.
Илгари - ўтган йиллар амалиётидан келиб чиқиб - янги асосий ставка кейинги календарь кунидан бошлаб қўлланила бошлаган. Масалан, ўтган йилнинг 25 июлида асосий ставка 13,5 фоизгача пасайтирилган ва бу қийматда 26 июлдан бошлаб қўлланила бошлаган.
Бироқ, асосий ставканинг сўнгги оширилиши билан бошқача бўлиб чиқди. Батафсил маълумотлар – buxgalter.uz да: