Янги
13.05.22
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шаклларига (пакет коди - 10104_27) янги устунлар, сатрлар ва иловалар қўшилди. Солиқ тўловчилар учун бу кутилган ўзгартиришлардир, улар Ҳисоб-китобни солиқ базасини камайтирмасдан ёки оширмасдан топшириш имконини беради. Buxgalter.uz уларни қандай тўлдиришни ДСҚда аниқлаштирди:
18.04.22
17 апрель куни ҚҲТБТда солиқ ҳисоботи ва декларация шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳани муҳокама қилиш якунланди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА солиқ органлари ушбу янги шакллар устида яхши ишлашди, деб ҳисоблайди. Бунда таклиф мавжуд - уларни ҳам солиқ тўловчилар учун, ҳам солиқчилар учун янада ахборот берувчи ва қулай қилиш.
14.04.22
Агар мижозлар сизнинг чекларингиз “Soliq” мобиль иловасида рўйхатдан ўтказилмаётганлиги юзасидан шикоят қилишса, эҳтимол, муаммо чекларда бўлмаслиги мумкин! 7 апрель куни ДСҚ мазкур илова ҳақида ахборот хабарини эълон қилди, бироқ афтидан, кўп истеъмолчиларга у етиб бормаган.
13.04.22
Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги оператори цемент МХИКларини инвентаризациядан ўтказишни якунлади. Унинг натижалари бўйича рўйхат тўлдирилди. Энди каталогда Ўзбекистон бозорида тақдим этилган цементнинг барча турлари учун МХИК мавжуд. Цемент ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи тармоқ ва чакана реализация қилувчилар ушбу ўзгартиришларни ўз ЭҲФ ва онлайн-НКМда ҳисобга олишлари лозим.
08.04.22
4 апрель куни электрон ҳужжат айланиши операторлари бир томонлама ЭҲФни, шунингдек - давлат сирига тааллуқли бўлган етказиб беришлар бўйича ЭҲФни шакллантириш ва уларни жисмоний шахсларга жўнатиш имконияти бекор қилинганлигини эълон қилди. Бироқ шу куни кечқурун ДСҚ бундай имконият тикланганлигини маълум қилди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу борада ўз хавотирлари билан ўртоқлашди:
07.04.22
Маркетплейс орқали сотувлар энди солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг менюсида ва айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС ҳисоб-китобларида автоматик тарзда акс эттирилади. Ушбу қурилма қандай тузилганлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ сўзлаб берди:
31.03.22
2022 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги, шу жумладан - солиқ соҳасидаги ўзгартиришларнинг навбатдаги тўплами кучга киради. Уларни norma.uz портали умумлаштирди.
28.03.22
Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги оператори дори воситалари МХИК кодларини янгилади. Энди каталогда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистонда реализация қилишга рухсат этилган барча дори воситалари учун МХИК мавжуд. Ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи тармоқ ва дорихоналар ушбу ўзгартиришларни ўз ЭҲФ ва онлайн-НКМда инобатга олишлари лозим.
24.03.22
Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди МВ ва ДСҚнинг қарори, АВ рўйхат рақами 2107-1, 17.03.2022 й.. Нималар ўзгарди?
17.03.22
Марказий банк 17 март куни асосий ставкани 14%дан 17%гача оширди. Эслатиб ўтамиз: Марказий банкнинг асосий ставкаси солиқ солиш мақсадларида фоизсиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) бўйича, шунингдек, агар шартнома бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан паст бўлса, фоизли қарз маблағлари бўйича даромадлар ҳисоб-китобида қўлланилади.