Янги

МҲХС бўйича ўқитиш учун чегирма олиш мумкинми?

23.12.19
Ўзбекистон босқичма-босқич МҲХСни жорий қилишнинг фаол фазасига кирмоқда ва бухгалтерлар қаерда кам харажатлар билан тегишли тайёргарликдан ўтиш мумкинлиги юзасидан тез-тез савол беришади. «Норма» фойдаланувчилари ва обуначилари, шунингдек buxgalter.uz портали фойдаланувчилари Ўзбекистон аудиторлар палатаси қошидаги «AUDIT FORVARD» ўқув марказида 30% чегирма билан ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқишлари мумкин. Ўқув жараёнини «Alterra» методология ва бухгалтерлар, аудиторлар, молия мутахассислари ва бошқарувчилари малакасини ошириш ҳалқаро маркази ташкил этади.

Янги вебинар: электрон ҳисобварақ-фактуралар билан қандай ишланади

23.12.19
1 январдан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактуралар мажбурий бўлади. Товар айланмасини одатдаги расмийлаштиришни ўзгартириш бизнес маромига таъсир кўрсатмаслиги учун ҳозир бизнес қандай чораларни кўриши зарур? Ушбу долзарб мавзу бўйича 24 декабрь куни вебинар ташкил этилади. Маърузачи – бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш соҳасидаги эксперт Замира Жўраева

Бухгалтер малакаси учун ким ҳақ тўлайди?

20.12.19
Buхgalter.uz бухгалтерларнинг малака ошириши ва ахборот жиҳатдан таъминланишини ким қоплашини аниқлади. Жами сўровда таҳририят телеграмм–каналнинг 642 нафар фойдаланувчиси иштирок этди. Улардан 426 (66%) нафари: “Ҳеч ким. Менинг малакам – менинг муаммоим”, деб жавоб беришди. Ва фақат 216 нафари улар учун иш берувчилар тўлашини хабар қилишди.Демак, ҳар ким ўз муаммосини ўзи ечиши керакми? Ислоҳотлар жараёнида бухгалтерга дуч келадиган қийинчиликларни енгиб ўтишига ким ёрдам беради?

Ўрта бизнесга ҚҚС бўйича имтиёз берилмайди

18.12.19
ҚҲТБТ порталида Президентнинг ўрта бизнес тўғрисидаги қарорини муҳокама қилиш давом этмоқда. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳужжатга ўзгартиришлар, шу жумладан ҚҚС бўйича имтиёзлар тўғрисидаги нормани чиқариб ташлайдиган ўзгартириш киритди.

Buxgalter.uz ўқувчилари ЭҲФнинг бепул аналогини барпо этишни таклиф этишмоқда

18.12.19
Buxgalter.uz ўқувчилари божхона «Е-контракт» аналоги бўйича мураккаб бўлган тижорий ЭҲФ сервиси билан бир қаторда давлат органи муқобил нотижорат сервисини барпо этиши даркор, деб ҳисоблайдилар.

Ким ва нима учун ЭҲФга ўтишга тайёр эмас?

18.12.19
Buxgalter.uz электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтишга бухгалтерлар қанчалик тайёр эканликларини аниқлади. Сўров иштирокчиларининг ярмидан кўпи тайёр эмасликларини баён этиб, ўз позицияларини турли сабаблар билан изоҳлашди. Жами 747 нафар телеграмм-каналимиз фойдаланувчилари ўз фикрларини билдиришди. Сўров натижаларига кўра, Ўзбекистонда ЭҲФнинг кейинги тақдири фақат ДСҚга боғлиқ эмас.

IV чорак учун кимлар кузатилади?

18.12.19
Жорий йилнинг IV чорагида танланма кузатувга киритилган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхати тасдиқланди ва Давстатқўм сайтида (www.stat.uz) эълон қилинди.

Ўтиб бораётган йилнинг энг яхши бухгалтерлари ва аудиторларини қутлаймиз

17.12.19
«Энг яхши аудитор - 2019», «Энг яхши бухгалтер - 2019» ва «Энг яхши ички аудитор - 2019» Республика танловларининг ғолиблари эълон қилинди, улар текширувлардан қўрқмайдиган ва ўз компаниялари ва мижозлари учун солиқ хавфсизлигини таъминлайдиган суперпрофессионаллардир. Buxgalter.uz жамоаси табрикларга қўшилади, ҳамкасблар!

ҚҚСдан озод қилиш кўринишидаги имтиёз бизнесга фойдали эмас

17.12.19
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ўрта бизнес тўғрисидаги Президент қарорини муҳокамага қўйди. Ҳужжат айланмаси 3 млрд сўмгача бўлган корхоналарни ҚҚСдан озод этишни таклиф қилади. Солиқ кодексида бундай чора назарда тутилганми, деган савол билан биз Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВга мурожаат қилдик.

2020 йилда ХМҲСга мослаштирилган солиқ ҳисоботи шакллари пайдо бўлади

17.12.19
Бундай чора ҚҲТБТ порталига қўйилган Президент қарорининг лойиҳасида назарда тутилган. Ушбу қарорнинг қабул қилиниши билан бизни қайси муддатларда нима кутмоқда?