Янги
02.05.21
Депутатлар китоб савдоси корхоналарига ҚҚС бўйича табақалаштирилган ставкаларни қўллаш ва соҳани манзилли субсидиялар орқали қўллаб-қувватлаш юзасидан сўров юборишди. Яқинда - 9 апрелда - buxgalter.uz мазкур масала бўйича молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТАНОВнинг муқобил фикрини эълон қилганди. Кимнинг нуқтаи назари устун?
23.04.21
2021 йил 27 майда «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири кучга киради. Унда ҳар йили мажбурий аудитдан ўтадиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати янгиланди, уни ўтказиш ва солиқ органларига аудиторлик хулосасини тақдим этиш муддатлари ўзгартирилди. Шу муносабат билан Молия вазирлигидаги манба buxgalter.uz илтимосига биноан 2020 йил якунларига кўра кимлар қандай муддатларда мажбурий аудитдан ўтиши кераклиги ҳақида тушунтириш берди.
21.04.21
Солиқ тўловчилар ҳозирга қадар кўпинча маблағларни солиқларни бўнак билан тўлаш ҳисобига ўтказиш илтимосига дуч келишади. Ва кўпчилик солиқ органи билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш истагида ўз зарарларига ҳам бунга рози бўлишади.
21.04.21
«Ипак Йули» банки Dibank хизмати билан интеграция лойиҳасини амалга оширди, бу банк мижозларига тўловлар билан ишлашни икки баробар камайтириш имконини беради. Энди Dibank хизмати ёрдамида 1С ёки Didox да яратилган чиқувчи тўлов ҳужжатлари тўғридан-тўғри банкка боради. Кирим тўловлар ва ҳисобварақларни ҳисобдан чиқариш эса бухгалтерия тизимида автоматик равишда «жойлаштирилиши» мумкин.
19.04.21
Тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини камайтириш ҳуқуқини суиистеъмол қилган корхоналар рўйхати 574 та субъектни ўз ичига олади. ДСҚ бундай корхоналарнинг камерал текширувдан ўтган ва хатосини тан олган 586 та контрагентларига солиқ қарзини 2021 йил якунига қадар тенг улушларда тўлаш имконини беради.
19.04.21
Молия вазирлиги ва «Норма» ПРМнинг биргаликдаги таълим лойиҳаси - «МҲХС асослари» бўйича дастлабки битирувчиларга сертификатлар берилди. Buxgalter.uz дастурнинг биринчи модулидан муваффақиятли ўтиб, имтиҳонларни топширган ва сертификат олган битирувчилар билан суҳбатлашди. Ўқиш жараёни қандай ўтди? Имтиҳонда қандай саволлар берилди? Қайсилари мураккаб бўлди? Битирувчилар ўқитувчиларни ва эришган натижаларини қандай баҳоладилар?
Алишер МАМАТОВ, «Назорат аудит» МЧЖ аудитори, иқтисод фанлари номзоди. 1993 йилдан буён мутахассислиги бўйича ишлайди:
16.04.21
Ҳамкасбларни табриклаймиз! Учта янги ташкилот АССА аккредитациядан ўтган ўқув марказлари рўйхатини тўлдирди: British Management University in Tashkent, Management Development Institute of Singapore in Tashkent, «The Graduate School of Business and Entrepreneurship» НТМ, деб хабар берди Молия вазирлигининг ахборот хизмати.
15.04.21
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудлар кесимида 2021 йил учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини эълон қилди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.
14.04.21
Сеҳрли таёқча, у билан бухгалтернинг иши икки марта камаяди! Қандай қилиб? Ҳозир тушунтирамиз:
13.04.21
Бугунги кунда Ўзбекистонда бухгалтерия юритиш учун энг оммабоп дастур (ДТ) «1C: Бухгалтерия» эканлиги сир эмас. Бироқ, кўплаб бухгалтерлар ҳали ҳам ушбу дастурий таъминотнинг 7.7 версиясидан яхшироқ версияси йўқ деган фикрда. Нима учун 7.7 дан 8.3 қулайроқ? 8.3 долзарб версиясининг фойдали хусусияти нимада?
«Balance Calculate» ХК аутсорсинг компанияси раҳбари, «Profi-Training» бизнес мактабининг сертификатланган мураббийи Венера МАЛИКОВА «1С: Бухгалтерия 8.3» ҳақида мулоҳаза юритади: