Янги

Экология бўйича ҳисоб-китобни қаерга олиб бориш зарур - Тошкент шаҳри бўйича янгиланган маълумотлар

15.01.21
Илгари buxgalter.uz Давлат экология қўмитасининг туман бошқармалари манзиллари ва инспекторлар билан боғланиш учун рақамлар билан маъдумот эълон қилганди. Сўнгги кунларда айрим боғланиш маълумотлари ўзгарди. Биз Давлат экология қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармасида вазиятни аниқлаштирдик. Бошқармада айрим манзиллар ва телефон рақамлари ўзгарганлигини тасдиқлашди ва бугунги кун ҳолати бўйича маълумот тақдим этишди:

«Buxgalter Pro» – янги сервис ва маълумотнома тизими!

14.01.21
Деярли уч йил мобайнида “Норма” жамоаси - экспертлар, муҳаррирлар ва дастурчилар, шунингдек вазирлик ва идоралардан таклиф қилинган муаллифлар ва солиқ маслаҳатчилари - «Buxgalter Pro» янги маҳсулоти устида ишлашди. Мана энди биз, бугун, 2021 йил 14 январь куни ундан обуначилар фойдаланишлари мумкинлигини маълум қилишдан мамнунмиз ва умид қиламизки, у уларга ишлашда ёрдам беради!

ДСҚ норезидент юридик шахсларни масофадан туриб рўйхатдан ўтказади

11.01.21
ДСҚнинг расмий сайтида янги - «Норезидентларни рўйхатдан ўтказиш» хизмати ишга туширилди. Ушбу хизмат Ўзбекистонда биржа савдоларида иштирок этадиган норезидент юридик шахсларга Ўзбекистон солиқ органларида масофадан ҳисобга туриш имконини яратди.

Кириб келаётган 2021 йил муносабати билан табрикларимизни қабул қилинг!

31.12.20
Ҳурматли ва севимли ўқувчиларимиз! “Норма” ва buxgalter.uz порталининг бирлашган жамоаси сизни 2021-сон Янги йил билан табриклайди!

Президент имтиёзлар ва солиқ текширишларини ўтказишга мораторийнинг узайтирилиши ҳақида маълум қилди

30.12.20
Президент Олий Мажлис палаталари аъзолари олдидаги чиқишида - бизнес учун солиқ ва божхона имтиёзларини, шунингдек солиқ текширишларигни ўтказишга мораторийни узайтириш ташаббусини маълум қилди. Шунчаки давлатимиз раҳбарининг сўзларини келтирамиз:

Ҳамкасбларимизни – Ўзбекистоннинг энг яхши бухгалтерлари ва аудиторларини чин кўнгилдан қутлаймиз!

18.12.20
“Энг яхши аудитор 2020”, “Энг яхши ички аудитор 2020”, “Энг яхши бухгалтер 2020” танловларининг якуни чиқарилди. Buxgalter.uz табрикларга қўшилади ва ғолибларга «Norma» бренди маҳсулотларидан биридан бир йил бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этади!

Давлат харидлари электрон дўкони ишга туширилди

17.12.20
Давлат харидлари иштирокчилари ишлаш учун янги дастакка эга бўлишди – Xt-xarid.uz ихтисослаштирилган электрон дўкони. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар берди.

Совуқ сувга тарифлар қайта кўриб чиқилмоқда

16.12.20
Ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун нархлар 1,5-2 баравар ўсиши мумкин. Бу Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида назарда тутилган. Батафсил – norma.uz портали шарҳида.

Бухгалтерлар учун янгилик: банк тўловлари - тўғридан-тўғри 1С ва Didox да

11.12.20
Venkon компанияси Капиталбанк билан биргаликда бухгалтерларни тўлов топшириқномаларини “қўлда” такрорлаш ва кирувчи банк тўловларини “тарқатиш”дан озод этди. Dibank янги сервиси ёрдамида 1С ёки Didox да яратилган чиқувчи тўлов ҳужжатлари дарҳол банкка келиб тушади. Ва аксинча, кирувчи тўловлар ва ҳисобварақдан ҳисобдан чиқаришлар ҳисоб тизимида автоматик тарзда тарқатилиши мумкин.

9 декабрь куни МҲХС бўйича халқаро онлайн-конференцияда иштирок этинг

05.12.20
Ҳурматли бухгалтерлар, аудиторлар, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида фаолият юритадиган олимлар ва мутахассислар! 2020 йил 9 декабрь – Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторларининг касб байрами кунида сизни МҲХС ва ХАСни жорий этиш ва мазкур жараённинг иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатларига оид халқаро онлайн-конференцияга маърузачи ёки иштирокчи сифатида таклиф қиламиз.