Базавий ўлчов бирликларини товарларга (хизматларга) боғлаш кечиктирилди, лекин бекор қилинмади

preview

ДСҚ товарларга (хизматларга) базавий шартли ўлчов бирликларини боғлашни жорий қилишни 2022 йил 10 январга кўчирди. Тизимни ишга туширгандан кейин у ишга халақит бермаслиги учун фойдаланиш зарур бўлган вақт пайдо бўлди. Асосий вазифа - тизимда сизнинг бизнесингизга тўлиқ жавоб берадиган мос ўлчов бирликлари тизими пайдо бўлиши керак. 

 

ДСҚ базавий ўлчов бирликларини товарларга (хизматларга) боғлаш тизимини такомиллаштиришни режалаштирмоқда. Яқин вақтда интерактив сервис ишга туширилади, унда бириктириладиган базавий шартли бирликлар билан танишиш мумкин бўлади. Таклиф ва фикр-мулоҳазаларни ҳам шу ерга юбориш мумкин бўлади (ҳозир улар “Тадбиркор ва солиқчи” гуруҳида қабул қилинмоқда).

Ушбу ишлар натижасида нафақат tasnif.soliq.uz да базавий ўлчов бирликларини товарларга (хизматларга) боғлаш тизимини такомиллаштириш, балки барча учун мажбурий бўладиган ўлчов бирликларининг Ягона республика маълумотномасини яратиш мантиқли бўларди. Бундай бирхиллаштириш кейинчалик идоравий ахборот тизимларини интеграция қилишга ёрдам беради, ўлчов бирликларини бир хил тушуниш ва қўллашга кўмаклашади.

 

Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ мутахассислари қуйидаги масалаларни ҳал қилишда ёрдам беришди:

1. Агар сиз товарни листларда, бўлакларда (батонларда), рулонларда, донабай, погон метрда реализация қилсангиз, tasnif.soliq.uz даги қадоқни яратиш бўйича сервис сизга қандай ёрдам беради?

2.  Агар товарда  GS1 штрих-коди мавжуд бўлса, нима учун  tasnif.soliq.uz да истеъмол қадоғини шакллантириш керак эмас?

 

Батон ва рулонлар билан қандай йўл тутиш керак

Батонлар, рулонлар, листлар ва маҳсулотни сотишнинг бошқа шаклларидан амалиётда кенг фойдаланилади. Уларни қадоқ деб аташ албатта тўғри эмас, уларни якуний реализация қилиш шакли деса тўғрироқ бўлади. Бироқ бугунги кунда “Товарнинг қадоғини яратиш” сервиси бундай товарлар учун ҳам мослаштирилган.

Ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда, мисол учун, сиз колбасани ўрам шаклида сотаётганлигингизни кўрсатиш учун қуйидаги айрим хусусиятларни инобатга олган ҳолда бизнинг “ЭҲФда товарнинг қадоқ билан ҳисобланишини кўрсатиш” номли йўриқномамизга риоя қилиш зарур:

  • истеъмол қадоғи учун шаклни тўлдириш чоғида “Истеъмол қадоғи” устунида тушувчи тавсиядаги ёрдамдан “Якуний реализация қилиш шакли” кичик бўлимидаги тоифани танланг. Айни пайтда унда қуйидагилар мавжуд: лист, ўрам шаклида (батон), рулон, дона, погон метр. Бизнинг ҳолда бу “ўрам бирлиги шаклида” бўлади;
  • “Қадоқ параметрлари” майдонида маҳсулот сонини битта бирликда кўрсатинг (агар ўрам шаклидаги колбаса 700 г стандарт вазнга эга бўлса, 700 ни кўрсатинг).

Яқин вақтда ишлаб чиқувчилар “Якуний реализация қилиш шакли”да қўлланиладиган бирликлар рўйхатини кенгайтиришларига тўғри келади. Мисол учун, ҳозир булка (буханка) йўқ. Бундай бирлик бўлганда новвойхоналар томонидан шакллантириладиган ҳисобварақ-фактураларни анча аниқ қилиш мумкин бўларди. Барча шунга ўхшаш вазиятларда ДСҚ ўз телефон рақамини кўрсатган ҳолда “Тадбиркор ва солиқчи” гуруҳига ёзишни таклиф қилмоқда.

Товарларга (хизматларга) базавий шартли бирликларни боғлаш жорий қилингандан кейин ҳам ишлаб чиқарувчилар, ҳам импортёрлар, ҳам сотувчилар эътиборли бўлишлари зарур бўлади. Масалан, ишлаб чиқарувчиларда кўпинча айни бир колбаса ўрам бирлигининг вазни кўрсатилганидан кўпроқ ёки камроқ бўлади. Агар ушбу жиҳат эътибордан қочирилса, Е-аktiv хом ашё ва тайёр маҳсулотларнинг кирими, сарфи ва қолдиғини ҳисоблагандан кейин муаммолар юзага келиши мумкин.

 

Товарда штрих-коди бўлсачи 

Штрих-коди мавжуд товарлар учун (GTIN халқаро тизимида рўйхатдан ўтказилган) фақат ташқи ва ташиш қадоқларини яратиш мумкин.

Бу ҳолда тизим сизга истеъмол қадоғини яратиш имконини бермайди, чунки tasnif.soliq.uz тизимида аллақачон GTIN штрих-кодлари туширилган барча товарлар бўйича маълумотлар мавжуд.

Сиз ДСҚнинг “Қадоқни шакллантириш бўйича хизмат” билан ишлаш бўйича видеоқўлланмасини кўришингиз мумкин.

Олег ГАЕВОЙ