Янги

АССА декабрь ойи имтиҳонлари Ўзбекистонда қаерда ўтказилади

09.11.20
Бу йил АССА имтиҳонларни икки марта бекор қилди: июнда – бутун жаҳон учун, сентябрда –Тошкент ва Олмаота учун. Ўзбекистон талабалари учун декабрь ойи имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш ҳам бошида силлиқ кечмади: улар “жой йўқ” деган жавобни олишди. Кейинроқ топилди, бироқ вазият ҳали ҳам кескинлигича қолмоқда. АССА сессиясининг декабрь ойи имтиҳонлари тўғрисидаги энг “қизғин” саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан АССАнинг Қозоғистон ва Марказий Осиё бўйича филиали вакили Жанна ИСКЕНОВА жавоб берди:

Янги ОТМ - ДСҚ ҳузуридаги Фискал институт ташкил этилди

05.11.20
ДСҚ ҳузуридаги Малака ошириш маркази негизида янги ўқув муассасаси - Фискал институт ташкил этилади. Бу Президентнинг 2020 йил 4 ноябрдаги қарорида назарда тутилган. Батафсил – norma.uz портали шарҳида.

ЭҲФни автотасдиқлаш амалиётда қандай ишлайди?

30.10.20
Муддатида имзоланмаган электрон ҳисобварақ-фактураларни автотасдиқлаш техник жиҳатдан қандай амалга оширилиши ва бундай ҳужжатлар билан кейинчалик қандай ишлаш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМнинг етакчи мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ гапириб берди:

Диққат! Бухгалтерлар ва аудиторлар республика танловлари!

27.10.20
Ҳурматли амалиётчи аудиторлар ва бухгалтерлар! Сизни «Энг яхши аудитор–2020», «Энг яхши бухгалтер–2020», «Энг яхши ички аудитор–2020» республика танловларида ўз кучингизни синаб кўришга таклиф этамиз. Танловлар Молия вазирлиги кўмагида ўтказилади.

Асосий ставка – йиллик 14%

23.10.20
Марказий банк Бошқаруви 22 октябрда асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди – 14%. Инфляциянинг йил якуни бўйича прогнози йиллик 11-12,5% даражасида сақланиб қолади. Асосий ставка бўйича келгусидаги қарорлар инфляциянинг жорий ва прогноз динамикасининг шаклланиши, шунингдек ички ва ташқи хатарларни баҳолаш асосида қабул қилинади.

2021 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида нималарни билиш лозим

14.10.20
ҚҲТБТ порталида Президентнинг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси эълон қилинган. Norma.uz ҳужжатнинг шарҳини тайёрлади:

ДСҚда шикоятларни қабул қилувчи “Солиқ ҳамкор” мавжуд

24.09.20
ДСҚнинг «Soliq hamkor» ахборот тизими контрагентларга солиқ органларини солиқ тўловчи, солиқ агенти ёки бошқа томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабардор қилиш имконини беради. Агар сизнинг устингиздан шикоят қилишган бўлса, текширув бўлиши мумкин.

ҚҚС суммаси ўрнини қоплашнинг янги тартиби бўйича аризаларнинг учдан бирида «тафовутлар” мавжуд

22.09.20
Солиқ қўмитаси янги тартиб бўйича ҳудудлар кесимида ҚҚСни қайтариш тафсилотларини эълон қилди. Эслатиб ўтамиз: қоплашнинг янги шартлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги 489-сон қарори билан белгиланган.

МБ асосий ставкани йиллик 14%гача пасайтирди

14.09.20
Қарор инфляциянинг янада секинлашиб йил якунида прогноз кўрсаткичларига эришиш бўйича ишончнинг мустаҳкамланиши, иқтисодиётда ижобий реал фоиз ставкаларини сақлаб қолиш зарурати, шунингдек, пандемия шароитида инфляцияни пасайтириш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш билан изоҳланади.

МҲХС бўйича бепул базавий билимларни қандай ва қаерда олиш мумкин

12.09.20
“Норма” ПРМ Молия вазирлиги билан тузилган шартнома асосида ifrs.academy сайтида “МҲХС асослари” бепул онлайн-курсларини ўзбек ва рус тилларида ташкил этади.