Янги

ЭҲФга ўтиш қийинчиликларини қандай енгиб ўтиш мумкин?

29.10.19
Электрон ҳивобварақ-фактурага ўтиш бухгалтерларда талай саволлар туғдирмоқда. Масалан – корхона ЭҲФга ўтган бўлса, унинг контрагентлари – ўтмаган бўлса, қандай йўл тутиш керак? Ёки тизимга юкланган ҳужжатда хато топилгандачи? Бу ва бошқа саволларга ДСҚ ҳузуридаги “Янги технологиялар” ИАМ директори Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ жавоб берди.

5 ноябргача бухгалтер нима қилиши керак

29.10.19
5 ноябрь: •2019 йилнинг октябрида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни (СК 188-моддаси 1-қисми).

Бухгалтерлар Солиқ кодексини тушунарлироқ қилишни сўрашмоқда

29.10.19
Амалдаги Солиқ кодекси ҳам, янги кодекс лойиҳаси ҳам мураккаб тилда ёзилган. Ҳар бир нормани кўп маротаба қайта ўқиб чиқишга тўғри келмоқда ва ҳатто шундан кейин ҳам барибир саволлар юзага келмоқда. Бухгалтерлар кодексни тушунарлироқ қилишни ва уни услубий кўрсатмалар билан тўлдиришни сўрашмоқда. Бу бухгалтерга хато қилмаслик ва солиқ органларининг маслаҳат бериш бўлинмаларига юкламани камайтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, бухгалтерлар хавфни таҳлил қилиш натижалари бўйича текширувларни тайинлаш мезонлари ва камерал назорат натижалари ва унинг доирасида амалга ошириладиган ҳаракатлар ҳақида ахборотга муҳтожлар.

Давлат хизматлари учун навбатни масофадан бронлаш мумкин

28.10.19
Давлат хизматлари агентлиги ташриф буюрувчиларга қулай вақтда навбатга ёзилиш функциясини жорий этмоқда.

ДСҚ октябрь ойида қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни тушунтирди

28.10.19
My.soliq.uz солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида солиқ қонунчилигидаги ўзгартиришлар тўғрисидаги ахборот жойлаштирилди. Хусусан - етказиб бериш муддати 180 кундан ортиқ бўлган импорт контрактлари бўйича ускуналар ва бутловчи буюмлар юзасидан муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи учун санкциялар қўлламаслик.

Гулнора ЭРГАШЕВА: «Энг яхши йўл – кодексни қабул қилишни кейинга қолдириш»

28.10.19
Янги Солиқ кодекси лойиҳасини муҳокама қилган ҳолда талай экспертлар фискал ўзаро муносабатлар томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қисмида унинг мувозанатлаштирилмаганлигини қайд этдилар. Бунга сабаб – солиқ текширувлари чоғида солиқ органининг етарлича аниқ бўлмаган ваколатлари доираси, бошқа муҳим масалаларда батафсил регламентларнинг мавжуд эмаслиги.

АССА ХМҲСга ўтишга тайёрлашда ўқув марказлари билан рақобатлашади

25.10.19
Дипломли сертификатланган бухгалтерлар уюшмаси (АССА) Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторларини ХМҲСга ўтишга тайёрлашни режалаштирмоқда. АССА Молия вазирлигидаги учрашувда ўз ўқув дастури тақдимотини ўтказиб, ҳамкорлик тафсилотларини муҳокама қилди.

Ахборот ошкор қилинмаганлиги учун ким жазоланади?

23.10.19
61 та акциядорлик жамияти эмитент томонидан ахборотни ошкор қилиш тўғрисидаги қонун нормасини бузган. Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги уларнинг масъул мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо қўлланилиши ҳақида огоҳлантирди.

Солиқ кодекси лойиҳасини қандай яхшилаш мумкин

23.10.19
2019 йил 22 октябрь куни ЭОАВМА медиа-майдонида корхоналар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчилари, Олий Мажлис депутатлари, Молия вазирлиги ва ДСҚ вакиллари Солиқ кодекси лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифларни муҳокама қилдилар. Конференция ўтказилган санада “Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг 25 йиллик ва “Норма” компаниясининг 20 йиллик юбилейи нишонланди.

МҲХСга ўтиш корхоналарга қанчага тушади?

23.10.19
2021 йил якунлари бўйича талай хўжалик юритувчи субъектлар МҲХС асосида молиявий ҳисобот тузишга мажбур бўладилар. Бунга раҳбарлар ва бош бухгалтерлар тайёрми? Уларда қандай саволлар туғилади? Қайси муаммоларни ўтишнинг “сўнгги” муддатларини кутмасдан ҳал қилишга улгуриш лозим?