Янги

МБ қарздорлик учун жисмоний шахсларнинг омонатлари ва банк карталарини блокировка қилишни тақиқлади

04.12.19
Марказий банк Мажбурий ижро бюроси тақдимномасига биноан жисмоний шахсларнинг омонат ва банк карталари ҳисобварақларини хатлашни тўхтатиб қўйди. МБ бу ҳақдаги хабарни Телеграммда жойлаширди.

Рақобатчини обрўсизлантириш ва савдо қоидаларини бузганлик учун ЖК моддалари нима билан алмаштирилади

03.12.19
Адлия вазирлиги Жиноят кодексидан иккита моддани чиқариб ташлашни таклиф этди. Улардан бири савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун, бошқаси – рақобатчини обрўсизлантирганлик учун жазони назарда тутади. Қонуннинг тегишли лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.

Контрагент тўламадими, сиздан ундиришади

02.12.19
Ўзбекистон ҚҚС узилишлари юзасидан масалани ҳал қилишнинг “Россия сценарийси” бўйича боради: оптималлаштириш схемаларининг ҳақиқий бенефициарини эмас, балки контрагентларни жазолашади

Бухгалтер 10 декабрга қадар нима қилиши керак

02.12.19
Ҳурматли бухгалтерларга декабрь ойининг яқинлашиб қолган назорат саналари ҳақида эслатиб ўтамиз.

ДСҚ тушунтиради: ҚҚС бўйича тафовутни яшириш мумкинми

02.12.19
Сўнгги йилда Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони кескин ошди. Улар томонидан ҚҚС ҳисоботлари тақдим этилаётган бўлса-да, баъзи ҳолатларда мазкур ҳисоботларда номутаносибликлар кузатилмоқда. Солиқ органлари бундай камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда. Вазиятга ДСҚнинг Камерал назорат бошқармаси бошлиғи Азиз Хошимов ойдинлик киритди.

ДСҚ тушунтиради: фойда солиғи бўйича аванс тўловларини талаб этиш қонунийми?

29.11.19
Солиқ кодексининг 164-моддасига мувофиқ корхоналар рўйхатдан ўтган жой бўйича ДСХОга тахмин қилинаётган фойда ва шу чоракда тўлайдиган фойда солиғи тўғрисида маълумотномани тақдим этишлари шарт. Ушбу маълумотномани тақдим этиш муддати ҳам белгиланган - ҳар чоракнинг биринчи ойи 10-санасигача.

ДСҚ асосланмаган қўшимча ҳисоблаб ёзишларни тўлиқ бартараф этишга ваъда бермоқда

29.11.19
Солиқ қўмитаси ўзининг бўлинмалари ишида ДСХО ходимларига катта юклама ва ҳали ўқитиб-ўргатиш лозим бўлган янги кадрлар оқими боис муаммолар мавжудлигини тан олди. Солиқ тўловчиларга қўйилаётган асосланмаган талабномаларни минимал даражага тушириш учун қўмита махсус дастурий комплексни ишлаб чиқмоқда. Бу қандай ишлаши ҳақида ДСҚ раисининг ўринбосари Абдулла АЗИЗОВ сўзлаб берди.

Банклар ҳисобварақлар бўйича операцияларни пинҳона амалга ошира олмайдилар

29.11.19
Банкирларга ҳисобварақ ёки омонат бўйича операциялар тўхтатилганлиги ҳақида мижозни хабардор қилиш мажбуриятини юклашди. Улар энди ҳисобварақлардан кредит, микроқарз ва лизинг бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига ҳисобварақ эгасига бу ҳақда хабар бермасдан маблағларни ҳисобдан чиқара олишмайди. Хабарнома маблағ ҳисобдан чиқарилган санадан бошлаб, кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда юборилиши керак. Мижозлар бундай янгиликларни қандай усулда олишларини танлашлари мумкин. Уни банк билан тузиладиган шартномада кўрсатиш лозим.

Ҳукумат ўз қарорлари билан давлат божи ставкаларини ошира олмайди

29.11.19
Ўзбекистонда яна “Давлат божи тўғрисида”ги қонун пайдо бўлади. Қонунчилик палатаси уни биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳозир Парламент томонидан кўриб чиқилаётган янги таҳрирдаги Солиқ кодексидан давлат божига бағишланган бобнинг чиқариб ташланганлиги янги таҳридаги қонунни қабул қилиш заруратини тақозо этди.

Баъзи қарздорларга солиқлар бўйича тўлов муддати узайтирилиши мумкин

29.11.19
“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 951-сон қарори қабул қилинди. Тўлаш муддати 1 ойдан 24 ойгача солиқ қарздорлигининг бутун суммасига ёки унинг бир қисмига кўрсатилган солиқларнинг бири ёки бир нечта турлари бўйича кечиктирилади. Уни олишнинг муайян шартлари ҳам мавжуд. Шу жумладан – кўп марта. Узайтириш тартиби қарорнинг 1-иловасида батафсил баён этилган.