Янги

ПФ-67-сон Фармон солиқлар, божхона қоидалари ва сертификатлашда нималарни ўзгартирмоқда

23.04.25
Оқ шакарга акциз бекор қилиниши ва солиқларни тўлаш муддатларидаги ўзгаришлар, озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлигининг бекор қилиниши, олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартибидаги ўзгаришлар... Президентнинг 18.04.2025 йилдаги ПФ-67-сон Фармонида назарда тутилган энг муҳим ўзгаришлар ҳақида қисқача бизнинг шарҳимизда ўқинг:

Мол-мулк солиғи ва ер солиғини ПФ-67-сон Фармон бўйича қандай тўлаш керак

22.04.25
Президентнинг 18.04.2025 йилдаги «Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-67-сон Фармон билан киритилган янгиликларни ўрганишда давом этамиз. «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ҳужжатнинг айрим қоидалари солиқ идорасининг қўшимча тушунтиришларини талаб қилади деб ҳисоблайди. Хусусан, эксперт савол қўймоқда – энди мулк солиғи ва ер солиғини ҳар ойда ёки ҳар чоракда эмас, балки йилда бор-йўғи икки марта тўлаш мумкинми?

Кимга ва қанча муддатга «Яшил сертификат» берилади

21.04.25
2025 йил 1 октябрдан атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш даражаси I ва II тоифадаги (хавфли ва ўртача хавфли) фаолият турлари бўлган корхоналарнинг технологик жараёнлари амалдаги «Яшил сертификат»га эга бўлиши шарт. Тафсилотларни norma.uz портали тақдим этмоқда. Бундай сертификатни қанча вақтда олиш керак ва буни қандай қилиш мумкинлигини қуйидаги шарҳда ўқинг:

Қимматли қоғозлар бўйича битимларни солиққа тортишдаги ўзгаришлар

18.04.25
РЕПО операциялари бўйича даромад энди даромад сифатида ҳисобга олинмайди. Шунингдек, солиқ тўловчиларнинг қимматли қоғозларни сотиб олишга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг бир қисмига солиқ солинмайди. Бу 17.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1057-сон Қонун билан назарда тутилган. Тафсилотларни norma.uz портали келтирмоқда. Ҳужжат 17 апрелдан кучга кирди, тегишли ўзгартиришлар Солиқ кодексига киритилди. Нималар аниқ ўзгарди?

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари қайси таваккалчиликлардан ўз фаолиятини суғурталашлари шарт

17.04.25
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ўз таваккалчиликларини суғурталашлари шарт қилиб қўйилди. Бу 15.04.2025 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги янги ЎРҚ-1056-сон Қонун нормаларидан келиб чиқади. Тафсилотларни norma.uz портали келтиради. Қандай таваккалчиликлар ҳақида гап кетяпти ва қонун қишлоқ хўжалиги корхоналарига яна қандай мажбуриятларни юклаши ҳақида шарҳда ўқинг:

Ўғитлар ва пестицидлар айланмаси иштирокчилари қандай қадамларни амалга ошириши керак

15.04.25
1 майдан Ўзбекистонда ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини маркировкалашни бошлайдилар. Биринчи босқичда бу фақат бешта компанияга тегишли бўлади. Бир йилдан сўнг эса – 2026 йил 1 майдан – ўғитлар ва пестицидларни рақамли маркировкалаш барча айланма иштирокчилари учун мажбурий бўлади. Бу 08.04.2025 йилдаги 203-сон ВМҚда назарда тутилган. Пилот лойиҳаси иштирокчиси бўлган компаниялар учун зарур ҳаракатларни buxgalter.uz шарҳида ўқинг:

БЮД тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада нималар ўзгарди

14.04.25
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ҳужжат 8 апрелдан кучга кирди. Тафсилотлар norma.uz порталида келтирилган. Нималар аниқ ўзгарганлигини қуйидаги шарҳда ўқинг:

15 июлдан қайси товарлар фақат биржа орқали реализация қилинади

14.04.25
15 июлдан фақат биржа савдолари орқали ички бозорда реализация қилинадиган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар турлари Рўйхати кенгайтирилади. Бу 11.04.2025 йилдаги «Замонавий биржа механизмларини жорий этиш орқали биржа савдоларида нархлар ўзгаришининг олдини олишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 220-сон ВМҚда назарда тутилган. Батафсил маълумотларни norma.uz портали келтиради. Қандай маҳсулот ҳақида гап кетмоқда?

Тадбиркорлар қадоқланган мева ва сабзавотларни реализация қилишда қандай янги имтиёзларга эга бўладилар

11.04.25
Замонавий қадоқларда мева-сабзавот маҳсулотларини реализацияга чиқарадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари қатор шартлар бажарилганда 1фоизгача пасайтирилиши мумкин. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Ўзбекистонда Электрон тижорат қоидаларида нималар ўзгармоқда

07.04.25
ҚҲТБТда 12 апрелгача Ўзбекистонда Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари лойиҳаси – янги таҳрирда муҳокама қилинмоқда. 2016 йилдаги амалдаги Қоидалар янгилари қабул қилиниши билан ўз кучини йўқотади. Лойиҳа янги атамаларни жорий этади, операторларни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш масалаларини ҳамда электрон тижоратда экспортнинг хусусиятларини тартибга солади. Батафсил маълумотлар - buxgalter.uz шарҳида: