Янги

2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

27.12.24
Миллий қонунчиликдаги тадбиркорлик фаолиятига оид миллий қонунчиликдаги энг муҳим ўзгаришлар анъанавий шарҳи бу сафар кичик бўлмади: 2025 йил кириши билан нафақат янги қоидалар кучга киради, балки айрим эскилари ўз кучини йўқотади.

2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди

27.12.24
2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кирганлиги ва унинг транзити учун йиғимлар ставкалари тасдиқланди 24.12.2024 й. ЎРҚ-1011-сон, 10-илова. Buxgalter.uz шарҳида батафсил ўқинг.

Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибида нималар ўзгарди

12.12.24
Президентнинг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди: 1) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш мезонларини аниқлаштириш; 2) «ВВВ» тоифасидаги тадбиркорлик субъектларига товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш; 3) экспорт операциялари бўйича ҚҚС суммаларини қоплашда божхона органининг товар жўнатилаётган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган товарнинг кузатув ҳужжатларини солиқ органларига тақдим этиш шарт бўлмаган даврни аниқлаштириш. 10.12.2024 йилдаги ПФ-214-сон Фармон нималарни ўзгартиради, буни buxgalter.uz шарҳида ўқинг:

Давлат харидларида корхоналар учун нималар ўзгармоқда

06.12.24
2025 йил 1 январдан бошлаб давлат харидларида иштирок этадиган ишлаб чиқарувчилар учун «Ишлаб чиқарувчилар экотизими» ташкил этилади. Шунингдек, аввал Президент томонидан «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар маъқулланган эди. Бу Ўзбекистондаги мавжуд давлат харидлари амалиётига қандай таъсир қилиши ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг.

29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни жўнатиш (хизматлар импорти) механизмида нималар ўзгарди

06.12.24
Импорт бўйича ҳисоботни (29 ва 137-кодлар) энди my3.soliq.uzда тақдим этамиз. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:

Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади

03.12.24
Президентнинг 14.11.2024 йилдаги ПФ-184-сонли янги Фармонига кўра 2025 йил 1 январдан тадбиркорлик фаолиятидаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималар бекор қилиниши ҳақидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалди. Бироқ, бу ўзгаришлардан қувонган ҳолда, ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик сақланиб қолганини тушуниш керак. Айни бир қоидабузарлик учун ҳам мансабдор шахсга, ҳам компанияга жарима солинадиган икки томонлама жавобгарлик бекор қилинди.

Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

29.11.24
2024 йил декабрь ойида қонунчиликдаги ўзгаришларнинг анъанавий шарҳини тайёрладик. Уларнинг ҳаммаси - бухгалтер билиши керак бўлган маълумотлар.

ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган

27.11.24
20 ноябрь куни Адлия вазирлиги «Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги янги Низомни рўйхатдан ўтказди. Ҳужжатнинг асосий қоидаларини келтирамиз.

Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

25.11.24
Президентнинг «Таълим соҳасида хусусий секторнинг иштирокини оширишга доир қўшимча чоралар тўғрисида»ги ПҚ-403-сонли қарори билан илгари 2025 йил 1 январгача белгиланган солиқ имтиёзлари 2030 йил 1 январгача узайтирилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

2025 йил Солиқ кодекси: нималар ўзгаради, нималар аввалгидек қолади

12.11.24
2025 йилда Ўзбекистонда солиқ қонунчилигида муҳим ўзгаришлар режалаштирилган. Шу билан бирга, асосий солиқлар бўйича базавий ставкалар ўзгаришсиз қолади. Buxgalter.uz илтимосига кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ Солиқ кодексига таклиф этилаётган ўзгартиришларни санаб ўтди: