Янги

Янги ПФ-161-сон Фармон «осилиб қолган» идоравий ҳужжатлар масаласини қандай ҳал қилади

10.09.25
Оғриқли даражада танишли вазият: Президент қарори билан солиқ имтиёзи жорий этилди, лекин уни ҳеч ким қўллай олмайди, чунки Солиқ кодексига қачон ўзгартиришлар киритилиши ҳеч кимга маълум эмас... Ёки ислоҳотлар доирасида муҳим механизм ишга туширилади, лекин – тегишли йўриқномалар, тартиб ёки қоидалар йўқлиги туфайли амалга ошмайди. Бунда ушбу янги механизмни назарда тутмайдиган НҲҲлар амал қилишда давом этади. Амал қиляпти – демак, уларни бажариш керакми? Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва муҳим қарор ва ташаббусларни амалга ошириш учун 08.09.2025 йилдаги янги ПФ-161-сон Фармон қабул қилинди. Энг муҳими — buxgalter.uz сайтида:

ПҚ-268-сон қарор МЧЖга улушларни ўтказиш механизмларида нимани ўзгартиради

08.09.25
Президентнинг 05.09.2025 йилдаги «Корпоратив муносабатларни тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-268-сон қарори билан МЧЖ иштирокчилари таркибига кириш ва таркибидан чиқиш тартиби сезиларли даражада ўзгартирилди. Ҳужжат илгари ҳуқуқларни ўтказиш жараёнини чўзиб юборадиган ва корпоратив низоларга олиб келадиган расмий тўсиқларни бартараф этади. Қарор 6 сентябрдан кучга кирди. Батафсил маълумотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Янги Низомга кўра экспорт қилувчилар божхона қийматини қандай аниқлаши керак

05.09.25
Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тасдиқланди. Янги Низом божхона тўловлари билан солиқланадиган товарларга тарқалади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари). Ҳужжат 4 сентябрдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Қудуқлардан сув олишда сув ҳисоблаш воситаларини қандай ўрнатиш керак

05.09.25
30 ноябрдан бошлаб барча сувдан фойдаланувчилар фойдаланаётган бурғу қудуқлар ва булоқлар каптажида (сув олиш иншоотларида) сув ҳисоблаш воситаларини ўрнатиш мажбуриятига эга бўладилар, бундан фойдаланувчиларнинг фақат бир тоифаси мустасно. Вазирлар Маҳкамаси томонидан бундай ҳисоблаш воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш регламентини тасдиқлади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Ўзбекистонда қандай маҳсулотлар учун мажбурий сертификатлаш талаб этилмайди

04.09.25
Мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларини соддалаштириш муносабати билан Ўзбекистонда мажбурий тартибда мувофиқликни тасдиқлаш талаб этиладиган объектлар рўйхатларига тузатишлар киритилди. Рўйхатлардан бири бекор қилинди, бошқаларининг таркиби эса сезиларли даражада ўзгартирилди. 02.09.2025 йилдаги 554-сон ВМҚ бўйича ўзгаришлар ҳақида батафсил – buxgalter.uz шарҳида:

Ўзбекистонда 2025 йил сентябрдан нимaлар ўзгаради

27.08.25
Туризм учун навбатдаги имтиёзлар, «яшил» тадбиркорлик, иссиқлик энергияси учун тарифларнинг ўсиши ва 2025 йил сентябрда бизни кутаётган бошқа муҳим ўзгаришлар – buxgalter.uz шарҳида:

ПФ-137-сон Фармон бўйича дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун нима ўзгаради

26.08.25
Ўзбекистонда дори воситалари, тиббий жиҳозлар ва тиббий техникалар муомаласи тартиби халқаро стандартларга мослаштирилади. Ўзгартиришлар асосан бундай маҳсулотларни импорт қилиш ва ишлаб чиқаришда давлат рўйхатидан ўтказиш масалаларига дахл қилади. Тафсилотлар – бизнинг шарҳимизда:

Ўзбекистонда «рақамли суд» қандай ишлайди

25.08.25
Ўзбекистонда 2025 йил якунига қадар тажриба тариқасида «Рақамли суд» концепцияси жорий этилмоқда. Бу кимларга дахл қилиши, қандай ишлаши ва автокамерал билан боғлиқ мавжуд муаммоларни ҳисобга олган ҳолда қандай хатарларни ўз ичига олиши мумкинлигини buxgalter.uzда кўриб чиқамиз:

Очиқ мулоқот – 2025: Президент Фармонида қандай чоралар белгиланди

21.08.25
19 августда Президент билан V очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармон имзоланди. Учрашувнинг дастлабки якунлари ҚҚС бўйича «амнистия» ва 2026 йилдан бошлаб тадбиркорларни ер солиғи, мол-мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва ЖШДС бўйича ҳисоботлар тузиш мажбуриятидан озод қилиш таклифи билан қизиқтирди. Энди ушбу чора-тадбирлар Фармонда қандай ифодаланганини кўрамиз:

Ижро ишида янги механизм қандай ишлайди – кафолат маблағлари

20.08.25
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга янги механизм киритилмоқда – ижро иши бўйича кафолат маблағлари. Мақсад – ижро ҳужжатлари устидан шикоят қилишда қарздорлар ва ундирувчиларнинг манфаатларини мувозанатлаш. Бухгалтерлар ҳам алимент тўловчилар ва ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо ўтаётган ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолишнинг энг юқори чегарасини ҳисобга олиши керак. Барча муҳим тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: