Янги

Тадбиркорлар қуёш панелларини ўрнатганлик учун қандай имтиёзларга эга бўлишади

23.02.23
Электр энергетика тизимига юкламани пасайтириш учун давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланувчи тадбиркорларни рағбатлантиради. Нафақат имтиёзлар, балки мажбуриятлар ҳам қўшилади. Бу Президентнинг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сон қарорида назарда тутилган.

Ўзэнергоинспекция кимни ва қачон текширади

17.02.23
2023 йил 1 мартдан бошлаб Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖларнинг электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидаги ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилади. Ушбу инспекциянинг ходимлари сутканинг исталган вақтида истеъмолчиларнинг (аҳолидан ташқари) ёқилғи-энергия ресурсларини ҳисобга олиш ускуналари, схемалари ҳамда қурилмаларини тўсқинликсиз бориб кўришга ҳақли. Буларнинг барчаси Президентнинг 13.02.2023 йилдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-54-сон қарорида назарда тутилган. Бу ҳақда norma.uz портали ёзади:

МБнинг ҳисобварақларни очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги янги йўриқномаси нималарни ўзгартиради

16.02.23
Ўзбекистоннинг резидентлари томонидан таъсис этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 майдан бошлаб банкда ҳисобварақларни фаолиятнинг ҳар қандай босқичида масофадан туриб очишлари мумкин. Бу янги Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада назарда тутилган.

2023 йилда ижара тўловининг қандай энг кам ставкаларидан фойдаланамиз

14.02.23
Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикасида 2023 йил учун кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини эълон қилди.

Солиқ узилишига алоқадор корхоналарга текширувлар қандай тайинланади

13.02.23
Солиқ қўмитаси 2023 йил 1 октябрга қадар тажриба тариқасида олди-сотди битимлари солиқ узилишига (ҚҚС кам тўланганлигига) олиб келган корхоналарга нисбатан солиқ текширувларини тайинлайди. Бундай текширувларга кимлар тушади – фақат ҳуқуқбузарларми ёки уларнинг контрагентлари ҳам тушадими? Солиқ идораси тушунтирди:

Бизнесингиз қайси тоифага киришини қандай аниқлаш мумкин

13.02.23
Президентнинг 10.02.2023 йилдаги ПФ-21-сон Фармони тадбиркорлик субъектларини кичик, ўрта ва йирик бизнесга ажратиш мезонларини белгилади. Корхонага солиқ солиш, имтиёзлар ва преференциялар унинг таснифланишига боғлиқ бўлади.

2023 йил 1 февралдан нималар ўзгаради

01.02.23
2023 йил 1 февралдан қонун ҳужжатларига ўзгартиришларнинг навбатдаги тўплами кучга киради. Бу сафар улар камроқ ҳамда кичик ва ўрта корхоналарнинг ССП аъзолигига, заргарлик буюмларини олиб чиқиш қоидалари, заргарлар учун банк кафолатлари ва адвокатлар фаолиятининг айрим жиҳатларига дахл қилади.

Бошланғич ҳужжатларни сақлаш қоидаларида нима ўзгаради

10.01.23
ҚҲТБТда Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги НҲҲ лойиҳаси пайдо бўлди. Ишлаб чиқувчи – Молия вазирлиги. Бошланғич ҳужжатларни сақлаш қоидаларида нима ўзгаришини buxgalter.uz шарҳида ўқинг:

2023 йилда бизни яна қандай ўзгаришлар кутмоқда

09.01.23
2023 йилнинг 1 апрелидан бошлаб УФда чет эл инвестициялари улуши камида 33% бўлган корхоналар ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистонга мол-мулкни олиб киришда СК бўйича божхона божи бўйича имтиёзга эга бўлмайдилар. Тўғри, бунда маълум шарт мавжуд: 2023 йилнинг 1 январига қадар хорижий инвестор ҳамда инвестициялар ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасида ваколатли давлат органи ўртасида тузилган инвестиция шартномаларида бошқача қоида назарда тутилган бўлиши мумкин. Солиқ кодексига тузатишлар киритилиши билан кучга кирган бошқа ўзгартиришлар тўғрисида – buxgalter.uz шарҳида:

2023 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни қандай тўлаймиз

09.01.23
Қора, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металлар, шунингдек нодир элементлар ва нодир ер элементлари бўйича: • солиқ солиш объекти – қазиб олинган (ажратиб олинган) металларни ҳақиқатда реализация қилиш ҳажми; • солиқ базаси – қазиб олинган (ажратиб олинган) металларни ҳақиқатда реализация қилиш ҳажми қиймати. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қисмида бошқа ўзгартиришлар тўғрисида – buxgalter.uz шарҳида: