Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради
Миллий қонунчиликдаги тадбиркорлик фаолиятига оид миллий қонунчиликдаги энг муҳим ўзгаришлар анъанавий шарҳи бу сафар кичик бўлмади: 2025 йил кириши билан нафақат янги қоидалар кучга киради, балки айрим эскилари ўз кучини йўқотади.
1. 2025 йил 1 январдан жорий этиладиган янгиликлар
Молиявий ҳисоботларни топшириш қоидалари ўзгарди
1 январдан Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари, уларнинг тузилиши ва мазмуни тўғрисидаги Низом кучга киради. Шундай қилиб, 2024 йил учун молиявий ҳисоботни янги қоидалар бўйича топшириш керак.
Ҳужжатда молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари белгиланган:
- БҲМС бўйича – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай топширилади. Аввал молиявий ҳисобот 15 февралгача тақдим этиларди. Энди муддат қулайроқ, чунки фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш муддати билан мос келади;
- МҲХС бўйича – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмай топширилади.
БҲМС бўйича янгиланган стандартлар кучга киради
Қулайлик учун янгиланган стандартлар ҳақидаги барча маълумотлар қуйидаги мақолада бир жадвалга жамланган:
Чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича қарздорлик учун «энергия санкциялари» барча ҳудудларга татбиқ этилади
2025 йил 1 январдан республиканинг барча ҳудудларида чиқиндилар билан боғлиқ хизматлар учун бир ойлик қарздорлик (илгари уч ойлик) мавжуд бўлганда истеъмолчилардан электр энергияси учун тўловлар қабул қилинмайди (электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланмаган ҳудудлар бундан мустасно) .
Баъзи фаолият турлари бўйича лицензия талаблари ўзгармоқда
Қора ва рангли металлар лом ва чиқиндиларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш, шунингдек табиий газ ва электр энергиясини улгуржи ва чакана сотиш лицензия тартиби жорий этилади.
Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритаётган алоқа операторларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун халқаро интернет тармоқларига уланишга рухсат берилди.
Қурилиш соҳасидаги ўзгаришлар кучга киради
2025 йил 1 январдан давлат дастурлари доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда, қурилиш-монтаж ишларини бажаришда ва объектларни фойдаланишга қабул қилишда компаниялар қурилиш қийматини баҳолашнинг «ҳажмий» (ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш) усулига ўтади .
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактаб, мактабгача таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш муассасалари объектларида қурилиш ишлари, реконструкция ва капитал таъмирлаш устидан техник назоратни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини аутсорсинг шартлари асосида жалб қилиш мумкин .
Бино ва иншоотлар, транспорт ва ахборот-коммуникация воситаларидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз фойдаланишлари учун шароит яратиш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик учун маъмурий жазо чоралари қўлланила бошлайди. Қурилиши, реконструкция қилиниши ва таъмирланиши режалаштирилган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари техник қисмининг шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган ногиронлиги бўлган шахслар учун шароит яратиш талабларига мувофиқлигини мажбурий экспертизадан ўтказишни таъминламаган ташкилотларга лицензия ёки рухсат берувчи ҳужжатларни бекор қилиш тўғрисида кўрсатмалар таҳдид солади .
Меҳнат низоларини ҳал қилишни онлайн назорат қилишади
Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилишни кучайтириш, меҳнат низоларини ҳал қилиш учун видеоконференцалоқа шаклида медиация жорий этилади .
Халқаро кўргазмалар иштирокчилари компенсация олади
Фаолияти бошланганига 3 йилдан ошмаган туроператорларга халқаро сайёҳлик ярмаркалари ва кўргазмаларида павильон ижараси учун харажатларнинг 50 фоизи бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Шунингдек, ҳунармандларнинг халқаро сайёҳлик ярмаркалари ва кўргазмаларида павильонлар ижараси, кўргазма маҳсулотларини ташиш ва авиачипталар учун харажатларининг 50 фоизи Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда камида 100 нафар хорижий иштирокчи билан камида 3 кунлик ишбилармонлик тадбирларини ташкил этган тадбиркорлар 2028 йил 1 январгача бу тадбирларни ташкил этишдан олган даромадлари бўйича фойда солиғини белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлайдилар.
Хусусий клиникаларга янги талаблар кучга киради
Нодавлат тиббиёт муассасаларида операция бўлимларини ташкил этишда энди штатда қуйидагилар бўлиши зарур:
1) мутахассислик бўйича биринчи малака тоифасидан паст бўлмаган операция қилувчи жарроҳ ва анестезиолог-реаниматолог;
2) жарроҳлик мутахассислиги бўйича малака тоифасига эга бўлган шифокор-ассистент;
3) биринчи малака тоифали анестезиология-реанимация бўлими ва операция ҳамшираси.
Хусусий клиникаларнинг операция ва реанимация залларида видео ва аудиоёзув камералари ўрнатилиши керак. Бу ёзувларни махфийлиги ва тиббий сирини таъминлаган ҳолда (қонунчиликда кўзда тутилган ҳоллардан ташқари) бир йил давомида сақлаш керак бўлади.
Шунингдек, бош шифокорнинг маълумоти ва малака тоифаси, жалб қилинган хорижий мутахассисларнинг иш стажи, клиниканинг моддий-техник базаси ва бошқаларга оид малака талаблари белгиланган.
Кам таъминланган оила аъзолари учун янги қўллаб-қувватлаш чоралари кучга киради
2025 йил 1 январдан кам таъминланган оилаларда болалар учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расман банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда нафақа ва моддий ёрдам тўлови уларни тўлаш муддати тугагунча, аммо 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда давом эттирилади.
Камбағал оилалар реестрига киритилган оиланинг ойлик иш ҳақи камида МҲТЭКМнинг 1,5 бараварига тенг бўлган ишга жойлашган аъзоси учун ижтимоий солиқ 3 йил давомида 1% ставкада тўланади.
Қўллаб-қувватлаш чоралари қуйидаги шартларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий шартнома асосида кўрсатилади:
- оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзолари бандлигини таъминлаш;
- ўз томорқа ерларидан самарали фойдаланиш;
- оила аъзолари, шу жумладан болаларнинг таълим олиши, касб эгаллаши ва чет тилларни ўрганиши, шунингдек уларнинг соғлиғини назорат қилиш, уй-жойларини тоза сақлаш.
Ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаганда ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатиш тўхтатилади.
Таваккалчилик ўйинлари ва букмекерлик идоралари фаолиятига рухсат берилади
Интернет орқали ишлайдиган таваккалчилик ўйинлари, букмекерлик идоралари ва лотереяларни ташкил этиш учун Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг лицензиясини олиш керак.
Бу фаолият учун 5 йил муддатга қуйидаги солиқ солиш тартиби ўрнатилади:
- лотереялар, интернет тармоғидаги ўйинларни ташкил этиш ёки букмекерлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар барча тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган лотереялар, интернет тармоғидаги ўйинларни ташкил этиш ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромаддан 4% ставкада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади;
- лицензия асосида ўтказиладиган лотереялар, интернет тармоғидаги ўйинлар, букмекерлик гаровларидан жисмоний шахслар олган ютуқлардан олинадиган даромадлар жисмоний шахслар даромад солиғидан озод қилинади.
2. 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотадиган санкциялар, имтиёз ва преференциялар
- 25 ёшгача бўлган ёш ходимлар учун иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав фондида (капиталида) давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек 1% ставка бўйича ижтимоий солиқ тўловчилардан ташқари) Давлат бюджетидан ижтимоий солиқ суммаси тўлиқ қопланадиган имтиёз муддати тугади .
- Жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширганлиги учун молиявий санкциялар (бундай фаолиятдан олинган даромадларнинг 10 фоизи, лекин 1 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима) бекор қилинади . Бироқ бу қоидабузарлик учун маъмурий жавобгарлик сақланиб қолади. Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқбузарлик предметларини мусодара қилган ҳолда БҲМнинг 5 бараваридан БҲМнинг 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади .
- Фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади. Лекин автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграцияни таъминлаш ва солиқ органларига тегишли маълумотларни тақдим этиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ёки тартибни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик (мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 баравари миқдорида жарима) сақланиб қолади .
- Қонун ҳужжатларида мажбурий рақамли маркировка белгиланган товарлар (маҳсулотлар)ни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировка қилиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик (мансабдор шахсларга 100 БҲМнинг 100 баравари миқдорида жарима) бекор қилинади . Лекин СКда назарда тутилган молиявий санкциялар – реализация қилиш амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима ўз кучида қолади .
- Ходимлар сонини яширганлик учун маъмурий жавобгарлик
- (БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима) бекор қилинади .
Тавсия қиламиз:
- Янги қурилиш техникаси ва махсус техникани импорт қилишда божхона божининг ноль ставкасини (2024 йил 1 майдан қўлланилган) ва қуйидаги хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун 1% ижтимоий солиқ ставкасини қўллаш муддати тугайди:
– чакана савдо ва умумий овқатланиш;
– меҳмонхона (жойлаштириш);
– автотранспортда йўловчи ва юк ташиш;
– автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш;
– компьютер;
– маиший техникани таъмирлаш; – агро ва ветеринария;
– кўнгилочар марказларда.
Солиқ имтиёзлари қуйидагилар учун бекор қилинади :
– ягона тарифлар бўйича йўловчилар ташиш хизматлари айланмаси, шунингдек ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари бўлган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС;
– янги боғлар, узумзорлар ва тутзорлар барпо қилинган ерлар учун юридик шахслар ер солиғини тўлашдан озод қилиш кўринишида. Энди бу ер участкалари бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади