Янги

Қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиққа ўтишни рад этиш нимага сабаб бўлади

06.02.23
“Солиқ инспектори қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиққа ўтишни қатъий тавсия қилмоқда. У буни текширувлар бўлмаслиги, бухгалтерия ҳисобини юритиш керак эмаслиги билан асосламоқда. Агар бунга ўтилмаса, бизга тадбиркорлик субъектининг ҳақиқатда жойлашган жойини текшириш билан келишлари ҳақида огоҳлантирди”. Бундай огоҳлантиришга қандай муносабат билдириш ҳақида “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:

Ортиқча тўловларни солиқлар бўйича автоматик тарзда ўтказишдан қандай воз кечиш мумкин

03.02.23
Солиқ тўловчилар ортиқча тўловларни бошқа солиқлар бўйича солиқ қарзини узиш ҳисобига автоматик тарзда ўтказишдан воз кечишлари мумкин. Солиқ қўмитаси мутахассислари буни my.soliq.uzдаги солиқ тўловчи шахсий кабинетининг функционали ёрдамида қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида сўзлаб беришди. Тавсиядан фойдаланамиз!

Ускунани ҳисобдан чиқаришда лицензия бўйича ҚҚСга тузатиш киритиш мумкинми

03.02.23
“Корхона, солиқ агенти сифатида, лицензияни сотиб олишда импорт учун ҚҚС тўлади. Ушбу ҚҚСни ҳисобга олдик. Лицензиялар махсус ускунага сотиб олинган, шу боис уларни сотиб олиш харажатлари унинг бошланғич қийматига киритилган. 2 йилдан сўнг мазкур ускуна ҳисобдан чиқарилади. Илгари ҳисобга олинган, солиқ агенти томонидан тўланган ҚҚСга СКнинг 269-моддасига мувофиқ тузатиш киритиш лозимми?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Ўзбекистонда бино сотиб олган чет эл фуқароси қандай солиқларни тўлайди

02.02.23
“Чет эл жисмоний шахси Ўзбекистонда бино сотиб олишни режалаштирмоқда. У қандай солиқларни тўлаши керак бўлади?”. “Норма” илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

МХИКдаги хато сабабли кассани ўчириб қўймасликлари учун қандай йўл тутиш лозим

02.02.23
“ТХКМ кассани ўчириб қўйди ва дастурий таъминотни янгилаш учун унга ходимларининг кириши учун рухсат берилишини талаб қилмоқда. ТХКМ мутахассисларининг тушунтиришича, бу МХИКни тез-тез алмаштириш билан боғлиқ МХИКдаги хатолар сонини қисқартиришга ёрдам беради”. Бундай ҳаракатларга қандай муносабат билдириш ҳақида “Норма” илтимосига биноан “RIG” директори, онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга хизмат кўрсатиш бўйича эксперт Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди:

Ногиронлиги бўлган ходим учун тўланган ижтимоий солиқни қайтаришга ариза қандай топширилади

02.02.23
2022 йил 1 мартдан 2024 йил 1 мартга қадар иш берувчиларга 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси тўлиқ қайтариб берилади (21.12.2021 йилдаги ПҚ-57-сон қарор 2-б.). Солиқ қўмитаси иш берувчи бу ҳолда тўланган солиқ суммасини қайтариш учун аризани қандай бериши кераклигини тушунтирди. Тавсиядан фойдаланамиз:

Ишламайдиган пенсионерга кўрсатилган ёрдамга солиқ солинадими

01.02.23
“Ишламайдиган пенсионерга – II гуруҳ ногиронига ёрдам ҳисоблашда ЖШДС бўйича қандай имтиёзлар назарда тутилган?. Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

Нефть маҳсулотлари, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бўйича акциз солиғи 10%га индексация қилинди

01.02.23
Солиқ идораси 1 февралдан кучга кирган акциз солиғи бўйича ўзгартиришлар тўғрисида эслатиб ўтди:

Қандай қилиб my.soliq.uz лозим даражада эҳтиёткорликка ёрдам беради

01.02.23
Солиқ қўмитаси солиқ тўловчи шахсий кабинетининг функционали контрагентларни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилишга ёрдам бериши мумкинлигини эслатиб ўтди. My.soliq.uzда солиқ узилишига таъсир кўрсатадиган кўрсаткичлар бўйича маълумот мавжуд. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

ҚҚС ва фойда солиғига ўтишда нимани албатта ҳисобга олиш керак

31.01.23
“Ўқув маркази абитуриентларни ОТМга ўқишга кириш учун тайёрлайди. Бир тайёрлов дастури 8 ой, бошқаси – 1 йил давом этади. Ташкилот 2022 йил август ойида очилган, 2022 йил 17 октябрдан бошлаб – лицензия олгандан кейин хизматлар кўрсатишни бошлади. 2023 йил 1 январдан бошлаб СКнинг 462-моддаси 7-қисмига асосан ихтиёрий равишда ҚҚС тўлашга ўтамиз. Қуйидагиларни тушунтириб беришингизни сўраймиз: 1) 2022 ва 2023 йиллар учун умумбелгиланган солиқлар бўйича солиқ солиш тартиби; 2) бизнинг ташкилотимиз қандай солиқ имтиёзлари остига тушади ва ЭҲФ тақдим этишда ҳамда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ҳисоботларни жўнатишда улар қандай қўлланади; 3) биз СКнинг 59-моддаси, СКнинг 243-моддаси, СКнинг 337-моддасига асосан имтиёзни қўллашимиз мумкинми?” Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: