Янги

Қандай қилиб комитент воситачининг ёрдамисиз чекни тузатиши мумкин

31.01.23
ДСҚ комитентларга онлайн-НКТ чекларига тузатиш киритишнинг техник имкониятини синов режимида тақдим этди. Бу қандай ишлашини, “Норма” ва buxgalter.uz учун махсус “Yangi texnologiyalar” ИАМ онлайн-НКТ бўлими бошлиғи Шерзод ТЕШЕБАЕВ батафсил гапириб берди:

Харидор айни бир чек бўйича товарни такроран қайтарса, нима қилиш керак

30.01.23
“Бир сотувчининг харидори бир келишда тўртта товарни сотиб олди, бу онлайн-НКМ чекида акс эттирилган. Битта товарни у хариддан кейин дарҳол қайтарди, бироздан кейин яна битта товар позициясини қайтариш тўғрисида талаб билан мурожаат қилди. Сотувчида иккала ҳолатда қайтаришни рад этишга қонуний асослар мавжуд эмас”. Бу ҳолатда онлайн-НКМ тизимида қайтаришни расмийлаштирган ҳолда қандай қилиб техник муаммолардан қочиш ҳақида “Норма” илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди:

ДМга эга бўлмаган норезидент билан контракт бўйича хизматлар кўрсатсангиз

30.01.23
“Ташкилот Ўзбекистонда норезидентнинг буюртмасига биноан ускунани таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш хизматларини кўрсатишни режалаштирмоқда. Норезидент республикада доимий муассасага эга эмас. Бизда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?” Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

Хориждаги омборларни ижарага олганда ҚҚС юзага келадими

27.01.23
«Ўзбекистон резиденти ҳисобланган МЧЖ хориждаги чет эл корхонасининг омборларини ижарага олади. Хизматларни импорт қилиш давомида унда ҚҚС юзага келадими?». «Норма»нинг илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг деректори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Сув ва чанқоқбости ичимликларни рақамли маркировкалашнинг биринчи босқичидан қандай ўтилади

27.01.23
Сув ва чанқоқбости ичимликларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар 2023 йил 1 февралга қадар «Asl Belgisi» тизимида рўйхатдан ўтишлари ва рақамли маркировкалар тизими оператори «CRPT TURON» МЧЖ билан шартнома имзолашлари шарт 01.11.2022 йилдаги 631-сон ВМҚга 2-илованинг 1.1-б. Бу босқичдан муваффақиятли ўтиш ҳақида «Норма»нинг илтимосига биноан «CRPT TURON» МЧЖнинг «Сув ва чанқоқбости ичимликлар» товар гуруҳи менежери Шафиъа ҚОСИМОВА сўзлаб берди:

Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобида солиқ базасини тўғри акс эттириш

26.01.23
«Корхона 2022 йил учун мол-мулк солиғи маълумотномасини мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қиймат – 1 м. кв. учун 2,5 млн сўм бўйича топширган. 2022 йил учун Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобида солиқ солинадиган база сифатида қайси қиймат кўрсатилиши керак – ўртача йиллик қолдиқ қийматими (0120-счёт сальдоси айирув 0220-счёт сальдоси) ёки 1 кв.м. учун 2,5 млн сўмдан келиб чиқиб ҳисобланган ва маълумотномада кўрсатилган суммами? Саволга «Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ жавоб берди:

2022 йил декабрь учун солиқлар суммаси икки топшириқнома асосида ечилса, нима қилиш мумкин

26.01.23
23 январь куни солиқ органлари солиқларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини жума куни 20 январда соат 17:00 дан кейин жўнатган солиқ тўловчиларга инкассо топшириқномасини тақдим этишди. Вазиятни солиқ идорасида тушунтиришди.

Харидор билан ҳисоб-китоб қилиш пайтида касса чеки урилмаса, нима бўлади

26.01.23
“Агар сотувчи онлайн-НКМ чекларини урмаган бўлса, уларни ҳисоботни шакллантириш учун – бугунги кун билан уриш мумкин? Агар бундай чекларда воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинган товарлар бўлса, маълумотлар комитентда акс эттириладими?”. Вазиятни “Норма” илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ ва солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб беришди:

Қачон совғаларга ЖШДС солиниши керак

25.01.23
“Компания мижозларига (дистрибютерлар – жисмоний шахсларга) компания бренди туширилган ёдгорликлар совға қилган ҳолда, уларни йил якунланганлиги билан табриклади. Ушбу акция лоялликни ошириш, янги мижозларни жалб қилган ҳолда сотувларни ошириш, тадбиркорлик фаолиятини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган. Компания ҳар бир совғадан ЖШДС тўлаши керакми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди:

ҚҚС тўлашга мажбурий тартибда ўтишда муаммолардан қандай қочиш керак

24.01.23
2023 йилнинг 1 январидан бошлаб солиқ даври давомида жами даромади 1 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ошган кундан эътиборан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади (30.12.2022 йилдаги ЎРҚ-812-сон Қонун 3-м. 49-б.). Ушбу чегарадан қандай қилиб оғриқсиз ўтиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: