Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини тўлаш муддатлари яқинлашмоқда
15 апрелга қадар жисмоний шахслар мол-мулк солиғи ва ер солиғининг биринчи қисмини тўлайдилар. Buxgalter.uz буни қандай амалга ошириш мумкинлигини эслатиб ўтади:
- ярим йилда 1 марта тенг қисмларда – жорий йилнинг 15 апрелига ва 15 октябрига қадар
ёки
- бир йилда 1 марта ягона тўлов билан – 15 апрелга қадар тўлаш мумкин.
Қандай тўлаш мумкин
Бир нечта вариантлар мавжуд:
1) шахсан бориб – ҳар қандай банкнинг кассасида, почтада ёки туман солиқ инспекциясининг офисида. Агар банк ёки почта орқали тўласангиз, олдиндан тўлов суммасини билиб олинг ва квитанцияни тўғри тўлдиринг. Квитанцияда объектнинг кадастр рақами, манзили, эгалик қилувчининг ЖШШИРи ва Ф.И.Ш., давр, суммани кўрсатинг;
2) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (“Мол-мулк ва ер солиқлари” хизмати);
3) Soliq, Payme, Click ёки Upay мобиль тўлов иловалари орқали. Солиқ базаси билан интеграция қилинган иловалар ЖШШИР ва объектнинг кадастр рақами бўйича фойдаланувчиларга ўтган йилдан буён қолдиқ ёки қарздорлик суммасини, жорий йил учун ҳисобланган суммани кўрсатади.
Солиқ идорасининг сайтида “Кўп учрайдиган саволлар” бўлимида мол-мулк солиғини тўлашдан қисман ёки тўлиқ озод этилган солиқ тўловчилар тўғрисида тушунтиришларни топиш мумкин.
Юридик шахслар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғини қандай ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш ҳақида экспертларимизнинг тавсияларида ўқинг:
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади