Янги
06.12.22
2019 йилдан 16 IFRS «Ижара» стандарти кучга кирган. У ижарачида ижара шартномаларини тан олиш, баҳолаш, тақдим этиш ва ҳисоботда очиб бериш қоидаларига жиддий ўзгартиришлар киритди.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра «BAKER TILLY TASHKENT» МЧЖ АЖ аудитори, DipIFR АССА Татьяна АНИСИМОВА ижарачилар 16 IFRS ни қандай қўллашлари юзасидан тушунтириш берди:
05.12.22
«Хорижий компания корхонамиз – Технопарк резидентига Ўзбекистон ҳудудида хизматларни кўрсатди. Норезидентнинг фаолияти доимий муассаса ташкил этилишига олиб келмайди. Хизматлар импортида ҚҚС тўлашимиз керакми ёки солиқ имтиёзи амал қиладими?».
Ушбу саволга «Норма» эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди:
05.12.22
«Компания янги харидорларни жалб этиш ва даромадни ошириш учун ижарага олинган бинода янги савдо шохобчасини очмоқчи. Бироқ, объектнинг ўз мақсадини кўзлаб қайта лойиҳалаштирилиши салмоқли молиявий сарф-харажатларни талаб қилиши ҳозирданоқ маълум. Ижарага олинган бинони таъмирлаш ва қайта лойиҳалаштиришга сарф-харажатларни бир марта эмас, балки 3–5 йил давомида харажатларга ҳисобдан чиқариш мумкинми?».
Ушбу саволга «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
05.12.22
2022 йил 23 ноябрдан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 59-1-б. кучга кирди. Унда солиқ солиш объектини тўғри аниқлаш учун бир томонлама ЭҲФни тақдим этиш керак бўлган харажатлар ва бошқа даромадлар рўйхати белгиланган.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ солиқ солиш услубияти департаменти мутахассислари ушбу нормани қўллаш тафсилотларига аниқлик киритдилар:
02.12.22
«Маиший техника дўкони 2,5 йил аввал сотилган товар (совутгич) қайтарилишини ҚҚС бўйича ҳисоботда қандай акс эттириши керак? Харидор 2022 йил ноябрда ушбу талаб билан мурожаат қилиб, чекнинг кўчирма нусхаси (аслининг ранги ўчган), сотилган пайтидан бошлаб 3 йил ичида кафолатли хизмат кўрсатиш талони ва сервис марказининг завод браки ҳақидаги хулосасини тақдим этди. Қайтаришни рад этиш учун қонуний асослар мавжуд эмас».
buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ бошқарма бошлиғи ўринбосари Неъматжон РАҲМОНОВ вазиятга ойдинлик киритди:
02.12.22
Онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38-1-б. мувофиқ, тузатувчи касса чеки тафовут аниқланган ойдан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай шакллантирилади. Бироқ ҳозир сизда ноёб имконият мавжуд! Солиқ тўловчиларнинг кўп сонли илтимосларига биноан ДСҚ жорий йил мобайнида хато билан урилган исталган чекдаги хатоларни 2022 йил 10 декабргача тузатишга рухсат берди. Фақат харидорлар кешбэк олган чекларга тузатиш киритиб бўлмайди.
01.12.22
«Хорижий етказиб берувчидан дастурий маҳсулот сотиб олаяпмиз. Бу ҳолда импорт қилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?».
Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига кўра «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
30.11.22
«Мен якка тартибдаги тадбиркорман, кўп йиллардан буён ишлайман, фаолият тури – чакана савдо (атторлик моллари билан). Сўнгги вақтда туман ҳокимлиги ходимлари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳам рўйхатдан ўтишимни талаб қила бошладилар. Ушбу талаб қонунийми? Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтсам, ЯТТ деб ҳисобланмай, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида чакана савдо билан шуғуллана оламанми?».
Buxgalter.uz бу борада солиқ идорасидан тушунтириш олди:
30.11.22
Бизнес-омбудсман бошқарадиган «Ягона давлат назорати» (govcontrol.uz) портали ва унинг GovControl.uz мобил иловаси, шунингдек Тадбиркорнинг виртуал офиси ноқонуний текширувлардан ҳимояланишингизда ёрдам беради.
30.11.22
Декабрь ойида бизда 8 та назорат санаси бор. Бизнинг режамиз ва «Норма» экспертларининг ҳамда Молия вазирлиги ва ДСҚ мутахассисларининг тавсияларида берилган йўриқномалар сизга кўмакчи бўлишига ишонамиз.
Режага қуйидагилар киритилган: