Янги
10.11.22
Солиқ тўловчилар солиқчилардан солиқлар бўйича қўшимча ҳисоблашлар ҳақида хабар берилган текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича навбатдаги хабарномаларни олдилар.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятга ойдинлик киритди:
10.11.22
“Ходим Москва шаҳрига хизмат сафарига юборилган. Корхона унга бўнакни 2730-сон Низом билан тасдиқланган нормалар бўйича АҚШ долларида берди. Меҳмонхонага тўловни амалга ошириш учун у долларни рублга айирбошлади, айирбошлаганлиги тўғрисида ҳужжатлар мавжуд эмас. Меҳмонхонага тўлов учун счётни у тегишинча, рублда тақдим этди.
Бўнак ҳисоботи санасидаги кросс-курсни ҳисобга олган ҳолда (АҚШ долларининг МБ курси / рублнинг МБ курси = долларнинг рублдаги эквиваленти) яшаш харажатларини аниқлаймиз. Бу тўғрими?”.
Саволга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:
09.11.22
«Ўзбекистонда хорижий компания ваколатхонаси ташкил этилди. Бош офис янги ваколатхона ҳисоб-китоб рақамини тўлдирмоқчи (вакиллик харажатлари учун). Бу қандай расмийлаштирилади? Қандай ҳужжатлар керак бўлади?».
Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти раҳбари Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
09.11.22
«Ташкилот самолётни импорт қилмоқда. Импорт қилиш чоғида божхона божлари ва ҚҚС тўланадими? Балки имтиёзлар бордир?».
«Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ махсус buxgalter.uz учун масалага ойдинлик киритди:
08.11.22
«Уч ой аввал тузилган ҳисобварақ-фактурада товар қиймати нотўғри кўрсатилгани аниқланди. Етказиб берувчи битта нолни адашиб кўрсатган, ходимимиз эса ноаниқликка эътибор бермай, ҳисобварақ-фактурани имзолаган».
ДСҚ санкциялар қўлланмаслиги учун бундай хатоларни қандай тузатишни тушунтириб берди.
07.11.22
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтилгани муносабати билан бухгалтерларга Ҳисобварақлар режасининг иккита лойиҳасидан бири: буткул янги тузилмага ва рақамларга эга ҳисобварақлар берилган Молия вазирлиги лойиҳаси ҳамда бухгалтерларга яхши таниш бўлган 21-сон БҲМС базасидаги Ўз БАМУ муқобил вариантини танлаш таклиф этилди. Бу ҳақда бу ерда батафсил ёзган эдик.
Муҳокама қилиш муддати тугамоқда. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича мутахассислар ушбу иккита лойиҳадан қайси бирини танлайдилар?
07.11.22
«Муассислар дивидендларни тақсимламай, балки йил якунлари бўйича олинган жамият фойдасини уни ривожлантиришга йўналтириш ҳақида қарор қабул қилдилар. У корхона даромади деб ҳисобланадими? Ушбу вазиятда дивиденд солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ солиш объекти юзага келадими? Бундай вазият бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?».
Ушбу саволларга buxgalter.uz эксперти ТатьянаЛИМАРЕВА жавоб берди:
07.11.22
2022 йил 1 ноябрда тўлов сервислари тўловнинг айрим турларини, шу жумладан жойларда, QR-код орқали тўлов ва масофадан тўловнинг айрим турларини тўхтатиб қўйдилар. Шу куни кечга томон уларнинг иши тикланди. Ушбу ҳолат такрорланиши мумкинми, бунга қандай қилиб йўл қўймаслик мумкин?
Buxgalter.uz эълон қилинган арзномаларни ўрганиб, бизнес вакиллари билан суҳбатлашиб, муайян хулосаларга келди. Улар онлайн-НКТ тизимини янада ривожлантириш ва солиқ маъмуриятчилигини автоматлаштиришда фойдали бўлишига умид қиламиз.
04.11.22
2022 йил 1 ноябрдан бошлаб экспорт қилувчи ташкилотлар фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан тушган даромадларга жами даромаддаги улушларидан қатъи назар ноль даражали ставкани қўллайдилар 30.09.2022 йилдаги ПФ-228-сон Фармоннинг 1-б. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра ушбу имтиёзни қандай қўллаш кераклиги ҳақида гапириб берди:
04.11.22
Сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этилади. Бу 01.11.2022 йилдаги 631-сон ВМҚда назарда тутилган.
Ҳужжат тафсилотлари norma.uz порталида келтирилган: