Янги
22.09.22
“Ходима декрет таътилига чиқади. 1 сентябрдан бошлаб сумманинг бир қисми давлат томонидан қопланади. Ушбу механизм қандай ишлайди? Пуллар корхонага келиб тушади, сўнгра ходимага тўланадими? Ҳужжатлар қаерга ва қандай топширилади?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга Молия вазирлиги департаменти директори Гулнора МУРОДОВА жавоб берди:
21.09.22
Август учун ҚҚС ҳисоб-китобида БЮД асосида (ЭК-11 реэкспорт режими) олиб кириш ва олиб чиқиш операциялари (98 тури) имтиёзли айланма сифатида ўтди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:
21.09.22
“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган улгуржи савдо корхонаси тугатилмоқда. Фаолият тўхтатилди. Бошқа дебиторлар билан ҳисоб-китоб қилингандан ва солиқлар тўлангандан кейин таъсисчиларга ҳиссаларни қайтаришни бошладик. Шу жумладан – омбордан товар қолдиқлари билан. Биз бу ҳолда товарларни беришга айланмадан олинадиган солиқ солинмайди деб ҳисоблаймиз, бироқ солиқ органлари ходимлари бунинг аксини талаб қилишмоқда. Илгари 2910-счётида ҳисобга олинган ва тугатилишда таъсисчига унинг ҳиссаси доирасида берилган товарнинг қийматига айланмадан олинадиган солиқ солинадими?”.
Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
21.09.22
2022 йил август учун корхоналар ҚҚС бўйича ҳисоботни 10006_35 коди билан ҳисоботнинг янгиланган шакли бўйича топширадилар. ДСҚ мутахассислари ҚҚС ҳисоб-китоби шаклининг “Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тўғрисида маълумот” бўлимида хатога йўл қўймасдан, ҳисоботни қандай муваффақиятли топширишни тушунтиришди.
21.09.22
2022 йил 11 сентябрдан бошлаб импорт қилинган иш (хизмат)лар ҳамда Ўзбекистон божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар учун бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш имконияти чекланган. Шундан келиб чиққан ҳолда ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботининг электрон шакли такомиллаштирилди (пакет коди 10006_35).
Солиқ бўйича ҳисоботда бундай операциялар бўйича маълумотлар қандай шакллантирилиши ва ҳисобга олиш ҳуқуқи амалга оширилишини ДСҚ мутахассислари тушунтиришди.
20.09.22
ҚҲТБТда “кадастрсиз” ёки “кадастри тўлиқ бўлмаган” уй хўжаликлари учун ер солиғи ставкаларининг 3 бараварини бекор қилувчи ўзгартиришлар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ҳозирги вақтда СКнинг 437-моддаси 9-қисмига асосан ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда, солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 3 баравари миқдорида белгиланади.
20.09.22
“Ходимлари 25 нафардан ортиқ бўлган алоҳида бўлинмаларга ва (ёки) филиалларга эга йирик солиқ тўловчилар қайси ойдан бошлаб ҳудудий ДСИга ЖШДС бўйича ҳисоботни топширишлари керак? 2022 йил июль учун ҳудудлар бўйича солиқ ҳисоботи ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун корхонага жарима санкцияларини қўлламасликлари учун СКнинг 389-моддаси 2-қисмига киритилган ўзгартиришларга СКнинг 4-моддаси 5-қисми нормасини қўллаш мумкинми?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди:
20.09.22
2022 йил 1 июлдан бошлаб мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб автоматик равишда бериш тартиби жорий этилди (28.06.2022 йилдаги ПФ-162-сон Фармон 3-б.). ДСҚ мутахассислари ушбу норма амалиётда қандай ишлашини тушунтиришди:
19.09.22
Божхона қўмитаси Божхона қиймати декларациясини тўлдириш йўриқномасига божхона қийматини аниқлаш, унга илова қилинадиган айрим ҳужжатлар рўйхати ва тақдим этиш шартлари қисмида тузатишлар киритди. Бу ҳақда norma.uz портали ёзмоқда:
19.09.22
2023 йил 1 январдан бошлаб товарларни чакана реализация қилувчи тадбиркорлар аҳоли билан ҳисоб-китобларда EAN штрих-коди ва рақамли маркировкалаш кодини аниқ ўқиш ва идентификация қилиш имкониятига эга бўлмаган касса техникасидан фойдалана олишмайди (04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарор 2-б.).
Бундай аниқ ўқийдиган қурилмалар, бошқалар қаторида, штрих-коди ва рақамли маркировкалаш коди мавжуд бўлмаган товарлар билан ишлашда қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Yangi texnologiyalar” ИАМ товарлар ва хизматлар таснифи бўлими бошлиғи Ойбек АЗИМБАЕВ гапириб берди: