Янги
12.09.22
“2022 йилда УФни кўпайтирдик. Уставга ўзгартиришлар киритиш учун хизмат кўрсатувчи банкдан маълумотнома олдик. Унда шакллантирилган сумма бухгалтерия ҳисобига нисбатан 100 минг сўм кам акс эттирилган. Маълум бўлишича, 2021 йилда таъсисчи банк ҳисобварағига “УФни тўлдириш учун” формулировкаси ўрнига “ҳисобварақни тўлдириш учун” хато формулировкаси билан пул киритган экан. Бухгалтерия ҳисобида эса ушбу сумма УФга ҳисса сифатида акс эттирилган. 2022 йилда УФ банк маълумотномасида кўрсатилган суммага қайта рўйхатдан ўтказилди. Таъсисчи қўшилган маблағни олиб кетмоқчи эмас.
Бухгалтерия ҳисобидаги хатони қандай тўғрилаш мумкин? Буни жорий сана билан амалга ошириш мумкинми? Ушбу операция қандай оқибатларга сабаб бўлади?”
Вазиятни “Норма” эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди:
12.09.22
2022 йил 1 июлдан бошлаб бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва бошқа шунга ўхшаш объектларга нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкалари бекор қилинган (28.06.2022 йилдаги ПФ-162-сон Фармон 1-б.). Энди ушбу объектларга нисбатан солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллаш мумкин.
9 сентябрда ПФ-218-сон Фармон билан ушбу нормани амалга ошириш тартиби тасдиқланди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.
09.09.22
ДБҚ қарори билан Транзит декларациясини тўлдириш, расмийлаштириш, унга ўзгартириш ва қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3382, 31.08.2022 й.). Ҳужжатнинг мазмуни ҳақида norma.uz портали сўзлаб берди:
09.09.22
“Йирик ишлаб чиқариш корхонасида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар мавжуд: тиббиёт-санитария қисми, уй-жой-коммунал хўжалиги, болаларнинг дам олиш оромгоҳи, маданият объекти, спорт комплекси, болалар боғчаси ва бошқалар. Уларнинг фаолияти билан боғлиқ харажатлар ҳам мавжуд. Бундай харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланадими?”.
Ушбу савол бўйича “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА ўз фикри билан ўртоқлашди:
08.09.22
“Ўзбекистоннинг резиденти бўлган иккита компания - топшириқ (воситачилик) шартномасини тузишди. Бир компания бошқа компаниянинг буюртмаси бўйича чет элда буюртмачининг маблағлари ҳисобидан ускуна сотиб олиш мажбуриятини олди. У маҳсулотни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан - барча зарур тўловларни амалга оширди, буюртмачи юкни олувчи ҳисобланади. Буюртмачида БЮД ИМ-40 кирувчи ҳисобварақ-фактуралар реестридан ўтди. Бироқ томонлар шартномага доир ўз мажбуриятларини бажаргандан сўнг, буюртмачи ўз ҳамкоридан БЮДдан ташқари, товарга ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришни талаб қилди”.
Бундай талаб қанчалик қонунийлиги ва вазиятдан қандай тўғри чиқишни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:
08.09.22
Корхона импорт қилинган товарларни олиб киришда ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имкониятидан фойдаланди. Унинг товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича барча айланмасига ҚҚС солинади. Корхона бундай вазиятда импорт қилинган товарларни олиб киришда ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми?”.
Ушбу саволга миллий қонунчилик қандай жавоб беришини “Норма” экспертлари Ирина АХМЕТОВА ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтиришди:
07.09.22
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб фуқаролар ва йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар ўртасида тузиладиган транспорт воситаси ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди. Унинг ўрнига бундай шартномаларни электрон тарзда ҳисобга олиш тизими жорий этилди (07.07.2022 йилдаги ПҚ-311-сон қарор 4-б.).
Buxgalter.uz ДСҚда транспорт воситаси ижараси шартномасини солиқ органида қандай рўйхатдан ўтказишни аниқлаштирди.
07.09.22
“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона чет эл компанияси билан лицензиядан фойдаланишга доир контракт тузди ва роялти тўлайди. Контракт суммаси – 1 000 АҚШ доллари. Компания ҳақиқий бенефициар ҳисобланади. Контракт Ўзбекистонда тўланадиган ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда тузилган.
Норезидентнинг роялти тарзидаги даромадларига ҚҚС солинадими? Мазкур вазиятда ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади?”.
Вазиятни “Норма” экспертлари Ирина АХМЕТОВА ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтиришди:
07.09.22
Шу йилдан бошлаб курсдаги фарқларнинг солиқ ҳисоби бухгалтерия ҳисобидан фарқ қилади. Ва ушбу ўзгартиришлар ҳали барчага ҳам тушунарли эмас.
Buxgalter.uz илтимосига биноан янги тартибнинг асосий жиҳатларини Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларини прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА ва “Finatex” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Ирина ПОДОЛЬСКАЯ тушунтиришди:
06.09.22
“Корхона турфирма билан шартнома тузди ва ходимларининг тоғ ён бағрида дам олиши учун тўловни амалга оширди. Турфирма “меҳмон уйида яшаш ва дам олиш” формулировкаси билан ЭҲФ тақдим этди.
Ходимларнинг бундай тарзда дам олиши учун тўловга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинадими? Буни “Норма” эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: