Янги

Бухгалтерлар учун 2021 йилда ишга туширилган 14 та электрон сервис ва хизматлар

12.01.22
2021 йил солиқ маъмуриятчилиги ва бошқалар учун мўлжалланган электрон тизимларни ишга тушириш бўйича “сермаҳсул” йил бўлди. Айрим янгиликлар ҳақиқатдан ДСҚ ва бухгалтерлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни енгиллаштирди. Бошқалари - қайта ишланмоқда ва фикр-мулоҳазалар туғдирмоқда:

Фойда солиғи бўйича 11 та чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар

12.01.22
Сизнинг эътиборингизга 2021 йил давомида корхонангизда юзага келиши мумкин бўлган харажатларга боғлиқ 11 вазиятни ҳавола қиламиз. Ўзингизни текширинг: сиз уларни фойда солиғи бўйича якуний ҳисоботда тўғри акс эттирдингизми?

Катта бўлмаган товар туркумларининг келиб чиқиши нима билан тасдиқланади

12.01.22
Катта бўлмаган туркумлар билан импорт қилинадиган (фактура қиймати 5 минг АҚШ долларигача) товар учун келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни қўшимча тарзда олиш зарурми? Буни Божхона брокерлари уюшмаси илтимосига биноан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тушунтирди.

ДСҚ томонидан 2021 йил декабрь ойи учун ЭҲФни тақдим этиш муддатлари узайтирилди

12.01.22
2021 йил декабрь ойи учун ЭҲФни расмийлаштиришга улгурмаган тадбиркорлик субъектлари буни 2022 йилнинг 18 январига қадар амалга оширишлари мумкин. Молиявий санкциялар ва маъмурий жарималар мазкур санага қадар қўлланилмайди.

Мол-мулк солиғини ортиқча тўламаслик учун нима қилиш керак

11.01.22
Кўчмас мулк эгаларига солиқ солиш мақсадларида мол-мулк қийматини аниқлаш учун баҳоловчиларни жалб этиш ҳуқуқи берилди. Кимлар томонидан ва қандай ҳолатларда бундай қилиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан баҳоловчи ташкилотлар раҳбарлари – «Grant Thornton Valuation LLC» бошқарувчи ҳамкори Марина ВАНИНА ва «Hisob va biznes baholash» МЧЖ директори Ирина ПАЛВАНОВА гапириб беришди:

CК-2022: ҚҚС бўйича бекор қилинган имтиёзларни қайси санагача қўллаш мумкин

11.01.22
2022 йилдан бошлаб нобюджет жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг хизматлари (СК 243-м. 1-қ. 14-б.) (бюджет ташкилотлари учун имтиёз сақлаб қолинди) ва қиймати қатъий суммада белгиланган банк операциялари (СК 244-м. 1-қ. 1-б.) бўйича ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинмоқда. Улардан қайси вақтга қадар фойдаланишда давом этиш мумкин?

2022 йил учун асосий фондларни қайта баҳолаш индекслари тасдиқланди

11.01.22
Давстатқўм 2022 йил 1 январь ҳолатига асосий фондларни қайта баҳолаш индексларини эълон қилди.

СК-2022: ер солиғи бўйича ҳисобот топшириш ва солиқни тўлаш

11.01.22
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи тўловчилар 2022 йил учун солиқ Ҳисоб-китобини 1 февралга қадар топширадилар (30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорнинг 15-б.). Буни ҳозир амалга ошириш мумкин, ДСҚ ресурсларида базавий ставкалар, ҳудудий коэффициентлар ва шакллар пайдо бўлди.

ДИҚҚАТ! 2022 йил учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак маълумотномасини тақдим этиш тартиби

10.01.22
Buxgalter.uz илтимосига биноан юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ базасини аниқлаш янги тартибининг нозик жиҳатларини МВнинг Ресурс солиқлари ва бошқа даромадлар методологияси бўлими бошлиғи Зарема МЕНАЛИЕВА ҳисоб-китоб мисолларида тушунтирди.

Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда моддий ёрдамнинг чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлари

10.01.22
2021 йил мобайнида кўпчилик корхоналар томонидан бир неча турдаги моддий ёрдамлар кўрсатилган. Корхонанинг бундай харажатларини чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатларга қандай тўғри таснифлаш ҳамда Фойда солиғи ҳисоб-китобида ҳисобга олишни «Норма» компанияси эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ тушунтириб берди: