Янги
11.01.22
Кўчмас мулк эгаларига солиқ солиш мақсадларида мол-мулк қийматини аниқлаш учун баҳоловчиларни жалб этиш ҳуқуқи берилди. Кимлар томонидан ва қандай ҳолатларда бундай қилиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан баҳоловчи ташкилотлар раҳбарлари – «Grant Thornton Valuation LLC» бошқарувчи ҳамкори Марина ВАНИНА ва «Hisob va biznes baholash» МЧЖ директори Ирина ПАЛВАНОВА гапириб беришди:
11.01.22
2022 йилдан бошлаб нобюджет жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг хизматлари (СК 243-м. 1-қ. 14-б.) (бюджет ташкилотлари учун имтиёз сақлаб қолинди) ва қиймати қатъий суммада белгиланган банк операциялари (СК 244-м. 1-қ. 1-б.) бўйича ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинмоқда. Улардан қайси вақтга қадар фойдаланишда давом этиш мумкин?
11.01.22
Давстатқўм 2022 йил 1 январь ҳолатига асосий фондларни қайта баҳолаш индексларини эълон қилди.
11.01.22
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи тўловчилар 2022 йил учун солиқ Ҳисоб-китобини 1 февралга қадар топширадилар (30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорнинг 15-б.). Буни ҳозир амалга ошириш мумкин, ДСҚ ресурсларида базавий ставкалар, ҳудудий коэффициентлар ва шакллар пайдо бўлди.
10.01.22
Buxgalter.uz илтимосига биноан юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ базасини аниқлаш янги тартибининг нозик жиҳатларини МВнинг Ресурс солиқлари ва бошқа даромадлар методологияси бўлими бошлиғи Зарема МЕНАЛИЕВА ҳисоб-китоб мисолларида тушунтирди.
10.01.22
2021 йил мобайнида кўпчилик корхоналар томонидан бир неча турдаги моддий ёрдамлар кўрсатилган. Корхонанинг бундай харажатларини чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатларга қандай тўғри таснифлаш ҳамда Фойда солиғи ҳисоб-китобида ҳисобга олишни «Норма» компанияси эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ тушунтириб берди:
10.01.22
1 февралдан бошлаб электрон савдо майдончалари орқали товарлар сотилганда ҳамда тўлов тизимлари орқали хизматлар учун ҳақ тўланганда шакллантириладиган электрон чекларда фискал белгилар акс эттирилиши лозим 30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорга 9-илованинг 17-б. «б» кичик б..
08.01.22
Фуқароларнинг Ўзбекистоннинг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида фарзанди таълим олиши учун йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа солиқ солинадиган даромадлари суммасига ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 16-б. 2-х.). Мазкур имтиёздан васийлар, фарзандликка олувчилар ва ҳомийлар фойдаланишлари мумкинми? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан МВнинг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтириб берди:
08.01.22
2022 йил 1 январдан бошлаб МХИК кодлари акс эттирилмаган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларини бериш тақиқланди (04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 2-б. “а” кичик б.). ДСҚ ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларида кўрсатиладиган МХИКда хатолар бўлмаслиги кераклигини яна бир бор эслатиб ўтди. Келгусида бу ҳуқуқбузарларга жарима солишга сабаб бўлади.
07.01.22
Сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойи бўйича солиқ органларига 2022 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисида маълумотномани тақдим этиш учун барча зарур қийматлар тасдиқланди. Buxgalter.uz маълумотларни аниқлаштирди ва умумлаштирди.