Янги

Е-activ дан фойдаланмаганлик учун 2022 йилнинг I ярим йиллигида кимга жарима солинмайди

19.11.21
18 ноябрь куни Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод КУДБИЕВ бизнес, ОАВ вакиллари ва солиқ маслаҳатчилари билан учрашди. У ДСҚ мутахассислари томонидан солиқ базасини кенгайтириш, солиқ ставкаларини пасайтириш ва солиқ тўловчиларга рақобат учун тенг шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган янги дастурий комплекслар ҳақида сўзлаб берди. Учрашувда ДСҚ раиси солиқ тўловчилар томонидан (киримида мавжуд бўлмаган товарларни сотадиган солиқ тўловчилардан ташқари) Е-activ тизимидан фойдаланмаганлик учун 2022 йилнинг I ярим йиллиги давомида жарима санкцияларини қўлламаслик имкониятини ишлаб чиқишга ваъда берди.

Экспертизадан ўтказиш бўйича хизматлар смета қийматидан ҚҚС чегириб ташланадими

19.11.21
Шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар қийматини ҳисоблаш тартибини (17.09.2021 йилдаги 579-сон ВМҚга 2-иловага 6-илова) МВнинг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди:

1,5 ставкада ишловчи ходимнинг меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш тартиби

18.11.21
Ходим 1,5 ставкада ишлайди. Унга турли вазиятларда таътил учун ҳақни қандай ҳисоблаб чиқаришни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА мисолларда тушунтирди:

Кўчмас мулк рўйхатдан ўтказилган манзилда иш юритиш талабини қандай бажаряпсиз

18.11.21
“Менинг ҳолатимни текшириш” интерактив сервисида “Солиқ тўловчининг давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд эмаслиги” мезони рўпарасида “қизил белги” қўйилган. Ранг “яшил”га ўзгариши учун солиқ тўловчи нима қилиши керак? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ ҚҚС маъмурчилиги бошқармаси катта солиқ инспектори Фазлиддин ШАМСИЕВ жавоб берди:

2021 йилдаги НҲҲларнинг умумий овқатланиш корхоналари фаолиятига таъсири

17.11.21
2021 йилда умумий овқатланиш корхоналарига солиқ тўлаш бўйича енгилликлар яратилди, кўп қаватли уйнинг ертўласида ишлаш ҳуқуқи берилди. Улар алкоголь билан савдо қилиш учун қўшимча йиғим тўлашга мажбур бўлишди, ЯИДХПда янги интерактив хизматга эга бўлишди, ўз ходимларини мажбурий тартибда эмлашди. Умумий овқатланиш соҳасини тартибга солишдаги бу ва бошқа ўзгартиришларни buxgalter.uz қулай бўлиши учун жадвалга жамлади:

Таъсисчилар тўғрисидаги маълумотлар бўлмаганда “қизил белги” қўйилади

17.11.21
ДСҚ юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ҳамда жисмоний шахслар - тадбиркорларнинг марказий маълумотлар базасини яратди (04.09.2020 йилдаги 539-сон ВМҚ). Бунда 2,6 мингдан зиёд хўжалик юритувчи субъектларда таъсисчилар тўғрисидаги маълумотларга оид камчиликлар мавжуд. Бу нимага олиб келади ва вазиятни қандай тўғрилаш мумкин?

Солиқчилар назорат қилинадиган битимлар нархини қандай аниқлайдилар

17.11.21
Солиқ органлари ва солиқ тўловчилар солиқ солиш мақсадида трансферт нархни белгилаш (ТН) қоидаларининг кучга киришига тайёрланишмоқда. Бу қандай ишлашини “Tax Consensus” СМТ директори Иродахон АББОСХОНОВА шартли мисолларда тушунтириб берди:

“Нақдлаштирувчи идоралар” хулосаси - ҳукм эмас. Бу шароитда ўзини оқлаш ва пулларни қайтариш мумкинми?

16.11.21
Шахрисабз шаҳридаги хусусий корхона солиқ органининг унинг фаолиятига нисбатан “нақдлаштирувчи идора” деган хулосасига кўра жавобгарликка тортилди ва ўз фаолиятини оқлаб, 128 млн. сўм маблағини ҳимоя қила олди. Табиийки текширувчилар ёки автоматлашган тизимлар ҳам хатога йўл қўйишлари мумкин. Шундай экан уларнинг хулосалари хали ҳукм эмаслигини ёдда тутинг.

My.soliq.uz да ҳисоб маълумотларини қандай текшириш мумкин

16.11.21
Молия вазирлиги ва ДСҚ СКнинг 132-моддасига қўшимча киритиш ташаббуси билан чиқишди. Янги норма солиқ тўловчиларга ҳар йили ўзларининг шахсий кабинетлари орқали солиқ органларининг базасида ҳисоб маълумотларини тасдиқлаш мажбуриятини юклайди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА янги норма тасдиқланишини кутмасдан, my.soliq.uz да шахсий кабинетдаги ҳисоб маълумотларига кириб, уни тартибга келтиришнинг айни пайти, деб ҳисоблайди:

Неустойка қандай тартибда сўндирилади ва ҳисобда акс эттирилади

16.11.21
Корхона товар олган, бироқ ўз вақтида унинг учун ҳақ тўлай олмаган. Етказиб берувчи шартномага асосланиб, неустойка тўлашни талаб қилмоқда. Шартномага ҳақиқатан ҳам тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,5% миқдорида тўлов тўлаш тўғрисидаги банд киритилган бўлса, тўланган неустойка қандай ҳужжатларда кўрсатилади?