Янги
29.08.25
«Корхона 40 000 АҚШ долларилик суммага 100 та компьютерни уларнинг ишлашини таъминлайдиган операцион тизим билан импорт қилмоқда. Контракт ва таснифда операцион тизимни ҳисобга олган ҳолда компьютерларнинг умумий нархи ва қиймати кўрсатилган. Унинг қиймати алоҳида кўрсатилмаган. Мазкур вазиятда божхона қийматига нима киритилади?»
Buxgalter.uz тушунтиради:
29.08.25
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона жорий ойда импорт бўйича сотиб олинган асбоб-ускуналар (АВ) учун кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқармоқда. Юкнинг божхона расмийлаштируви чоғида ҚҚС тўланган ва ҳисобга олинган. Шартнома ва етказиб берувчи мамлакатининг қонунчилиги бўйича даъво муддати ўтган.
Мазкур вазиятда ҚҚСга тузатиш киритиш (тиклаш) керак ёки йўқлигини «Норма» экспертлари тушунтиришди:
28.08.25
Юридик шахс билан битим тузаётганда, биринчи навбатда Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистридан (КТЯДР) кўчирма олинг. Хизмат бепул. Бунда етказиб берувчи ёки харидор битим тузиш пайтида реестрда бўлиши муҳим. Агар текшириш пайтида етказиб берувчи реестрда бўлмаса, инспекторлар сизни эҳтиёткорлик қилмаганликда айблашга ҳақли эмаслар.
Маълумотномани stat.uz сайти орқали олиш мумкин:
27.08.25
Солиқ резидентлиги сертификатларидан фойдаланиш — мураккаб масала. Хатолар ўн минглаб доллар миқдорида қўшимча ҳисоблашлар ва жарималарга олиб келади.
Ушбу ҳужжатни қўллашда нимани инобатга олиш муҳимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан «Аркад Аудит» аутсорсинг компанияси раҳбари Наталья ТУРАЛИНОВА тушунтириб берди:
26.08.25
2025 йил 1 август ҳолатига Солиқ қўмитаси солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш доирасида 138 та шикоятни кўриб чиқди. Бир қарашда бу солиқ тўловчиларга солиқ органлари қарорлари юзасидан судга мурожаат қилмасдан низолашиш имконини берувчи механизм мавжудлигидан далолат беради – бу вақт ва бошқа ресурсларни тежайди. Бироқ солиқ маслаҳатчиларининг фикрича, статистикани чуқурроқ таҳлил қилиш ушбу тартиб-таомилнинг ҳақиқий самарадорлиги ва холислиги ҳақида савол туғдиради.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
26.08.25
03004 класс дори воситаларининг 131 та МХИК – уларни ТИФ ТН кодларига мувофиқлаштириш мақсадида 03002 классга кўчирилади. Бу ҳақда tasnif.soliq.uz портали хабар берди.
Янгилик 22 сентябрдан кучга киради, тафсилотлар – buxgalter.uzда:
21.08.25
Солиқ органлари МҲЭКМга доир талабга риоя қилинишини назорат қилади. Агар сизнинг ЖШДС бўйича ҳисоботингизда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам даромад олган ходимлар аниқланган бўлса, тушунтириш бериш ёки аниқлаштирилган ҳисоб-китобни тақдим этиш талаби билан хабарномани кутинг.
20.08.25
Ишлаб чиқарувчилар ва чакана савдо учун мажбурий маркировкалаш жадвалларини синхронлаштириш мақсадида Солиқ қўмитаси 2026 йил 1 апрелга қадар чакана савдода реализация қилишда сув ва салқин ичимликларнинг маркировка кодларини (доналаб ва блокларда) сканерламасликка рухсат берди.
Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:
20.08.25
Норезидентларнинг даромадларидан олинадиган юридик шахслар фойда солиғи ҳисоб-китобида, Солиқ тўғрисида маълумотлар бўлимида «Ноль ҳисобот» тугмаси мавжуд. Buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитаси Халқаро солиққа тортиш маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Эркин ИСЛОМОВ у нима учун зарурлиги ва корхона – солиқ агенти ундан қачон фойдаланиши кераклигини тушунтирди:
19.08.25
Корхона 1 сентябрга қадар ишчиларга бир нечта тур қишлоқ хўжалиги маҳсулотини берди.
Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши ҳақида buxgalter.uz саҳифасида ўқинг: