Янги

Харидор ТМЗ хариди учун бонусларни қандай ҳисобга олади

02.04.21
Харидор етказиб берувчидан хариднинг муайян ҳажми ёки ўз вақтида тўлов амалга оширилганлиги учун бонуслар олди. Уларни қандай ҳисобга олиш ва солиқ солишни Молия вазирлиги аудит ва аудиторлик фаолиятини тартибга солиш методологияси бўлими бошлиғи Шарофитдин ҲАЙДАРОВ тушунтирди:

ЯММТ билан ишлашдаги 3 муаммо ва уларни ҳал қилиш бўйича тавсиялар

01.04.21
ЯММТ дирекцияси ЯММТ ҳақида энг кўп бериладиган саволларга жавоб берди. Аввалги директорнинг электрон рақамли имзо (ЭРИ) калити ишлашга тўсқинлик қилса, нима қилиш лозим? Ходимнинг меҳнат ҳақига қандай ўзгартириш киритиш мумкин? Ходимнинг паспорт маълумотлари ва ЖШШИРни тизимга қандай қилиб тўғри киритиш лозим? Бу ҳақда батафсил – buxgalter.uz материалида: – Ташкилотнинг раҳбари ўзгарди. Янги раҳбар номига ЭРИ калити олиниб, кадрлар бўлими ходимининг компьютерида тўғри тартибда сақлаб қўйилди. Бироқ шартномани имзолаш пайтида аввалги раҳбарнинг ЭРИ калити чиқяпти. Бундай вазиятда нима қилиш керак?

Солиқ аудитига қандай тайёргарлик кўрилади?

01.04.21
2021 йил 20 апрелдан кейин эълон қилинган рўйхат бўйича корхоналарни солиқ аудитидан ўтказиш бошланади. Текширувга тайёргарлик кўришда бухгалтерлар нимага эътибор беришлари зарурлиги ҳақида ДСҚ солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси инспектори Лола МАМАТХОЖАЕВА гапириб берди:

ЯТТнинг даромади 100 млн сўмдан ошди. Кейин нима бўлади?

01.04.21
Якка тартибдаги тадбиркорнинг айланмаси 100 млн сўмдан ошди. Қайси пайтдан эътиборан у айланмадан олинадиган солиқ ёки фойда солиғи ва ҚҚС тўлашни бошлаши ҳамда ушбу муддат ўтказиб юборилган бўлса, нима қилиш лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди:

ДСҚ сервислари яхши ишламай қолганда бухгалтер қандай йўл тутиши лозим?

31.03.21
Нима учун «Контрагентнинг солиқ қарзини текшириш» сервисида қарзи мавжуд бўлмаган корхоналар қарздорлар рўйхатида кўрсатиляпти? ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг янги шаблони билан ишлаш тартиби қандай? Ҳисобот топширишда ҳамда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишга ариза берилганда хато тузилган ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритишни расмийлаштиришга оид муаммолар қандай ҳал этилади? Булар солиқ органларининг ахборот тизимлари билан ишлашда солиқ тўловчилар тўқнаш келган муаммоларнинг айримлари холос. Buхgalter.uz бухгалтерлар билан суҳбатлашиб, бу муаммоларни ҳал этиш йўлларини топишга уриниб кўрди.

2020 йил учун жисмоний шахснинг жами даромади тўғрисидаги декларация қаерга ва қандай топширилади

31.03.21
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топширишнинг сўнгги муддати - 31 март. Buxgalter.uz ким буни амалга ошириши шарт эмаслигини эслатиб ўтади.

2021 йилда мажбурий аудитни 1 майга қадар якунлаш зарур!

30.03.21
2021 йил февралда қабул қилинган “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун бир қатор янги қоидаларни белгилайди. Хусусан, мажбурий аудитни якунлашнинг сўнгги муддатлари 15 июнга қадар кўчирилмоқда. Шунга қарамай - buxgalter.uz сўровига биноан Молия вазирлигида аниқлаштиришларича, жорий йилда мажбурий аудитни илгари амал қилган қоидалар бўйича - 1 майга қадар ўтказиш зарур. Буни қандай амалга ошириш - бу ерда. Вазиятни «TRI-S-AUDIT» аутиторлик ташкилоти директори Светлана ГОЛОСОВА шарҳлаб берди:

Ким Корхона паспортини топшириши зарур (Exсel да тўлиқ рўйхат)

30.03.21
2 апрелга қадар давлат улушига эга корхоналар статистика органларига Корхона паспортини торширишлари зарур. Buxgalter.uz тафсилотларни Давстатқўмда аниқлаштирди:

Ким апрелда чораклик молиявий ҳисоботни топшириши керак

30.03.21
2021 йил I чорак учун чораклик молиявий ҳисобот тақдим этишнинг “апрель ойи” ҳисоботлари саналари яқинламоқда (26 апрель - сўнгги сана, сабаби 24-25 апрель дам олиш кунларига тўғри келади). Ҳамма бухгалтерлар ҳам, мисол учун, агар 2020 йил учун айланма 1 млрд сўмдан ошган ва корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган бўлса, у “топшириши” керак ёки керак эмаслигини аниқ тушунмайди. Катта айланмаларда у кичик корхона мақомини йўқотадими? ННТ чораклик молиявий ҳисоботни топширадими? Buxgalter.uz ушбу масалаларни аниқлаштиришга ёрдам беради.

Қўшимча ва тузатилган ЭҲФнинг фарқи нимада?

30.03.21
Солиқ кодекси ва ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда ҳисобварақ-фактураларнинг иккита тури – қўшимча ва тузатилган ҳисобварақ-фактура назарда тутилган, уларнинг ёрдамида солиқ тўловчи реализация қилинган товарлар (хизматлар) қийматига тузатиш киритиши мумкин. Қандай ҳолларда у ёки бошқасидан фойдаланиш лозим? Buxgalter.uz тушунтиради: