Янги

2025 йил июль ойи учун бош бухгалтер режаси

01.07.25
Июль ойида барқарорликни кутяпмиз. 2025 йил 1 июлдан бошлаб кичик ва ўрта бизнес учун янги мажбуриятларни назарда тутувчи НҲҲ қабул қилишга 2,5 йиллик мораторий амал қила бошлайди. Демак, бир муддат янгиликлардан дам олиш мумкин. Тартибга солиш воситалари учун эса «ягона санадан янги қоидалар» тамойили – 1 январь ёки 1 июлдан қўлланилади. Ҳаммаси режа бўйича, асосийси – солиқ ва ҳисоботлар топширишни сўнгги кунгача чўзиб юрмаслик керак:

Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига ҚҚС қандай қайтарилади

24.06.25
Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тўғрисидаги Вақтинчалик низом тасдиқланди. Барча муҳим тафсилотлар ва қайтариш тартиби – buxgalter.uz шарҳида:

ТИФ ТН кодлари ўзгарган бўлса, ТИФ-шартнома спецификациясини ўзгартириш керакми

23.06.25
2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда божхона расмийлаштируви учун янгиланган ТИФ ТН қўлланилмоқда. Демак, агар E-Contract тизимидаги ТИФ-шартномаларга оид спецификацияларда эскирган кодлар қолган бўлса, кодлар мос келмаслиги сабабли БЮДни расмийлаштириш мумкин бўлмайди. Спецификацияга ўзгартиришлар киритишни buxgalter.uz сўровига кўра Божхона қўмитасининг Валюта назорати ва нотариф тартибга солиш бошқармаси катта инспектори Бобур ВОҲИДОВ тушунтириб берди:

Совуқ сув бўйича ҳисобот беришни унутманг

23.06.25
Ҳар ой 25 санасидан ойнинг охирги санасигача соат 09:00 дан 18:00 гача «Ўзсувтаъминот» юридик шахсларнинг совуқ сув бўйича кўрсаткичларини қабул қилади. Асосий тафсилотлар – бу ерда:

Норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини қандай топшириш керак?

19.06.25
11 июнь куни солиқ тўловчилар солиқ органидан 2022–2024 йиллар учун 137-код бўйича норезидентларнинг даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботини топширмаганлиги сабабли ҳисоб-китоб рақамини ёпиш тўғрисида бирданига 1 дан 20 тагача огоҳлантириш олдилар. Бу нега айнан ҳозир содир бўлди? Бунинг олдини олиш мумкин эдими? Вазиятга buxgalter.uz сўровига кўра вазиятни солиқ маслаҳатчилари Гулнора ЭРГАШЕВА ва Иродахон АББОСХОНОВА шарҳлаб берди. Айрим масалалар бўйича фикрлар ўзаро фарқ қилди:

Ўзбекистонда муҳр ва штампларни йўқ қилиш ҳақидаги далолатнома қандай тузилади

18.06.25
Агар компанияда ўз муҳри ёки штампини йўқ қилиш зарурати туғилса (масалан, тугатишда, қайта ташкил этишда ва бошқа ҳолларда), бу ҳақда далолатнома тузиш керак. Муҳрни йўқ қилиш ва жараённи ҳужжатли расмийлаштириш учун ким жавобгар ва ҳаммасини қандай тўғри ва қонуний равишда амалга ошириш кераклигини buxgalter.uz саҳифасида ўқинг. Тушунтиришда 2025 йилнинг зарур ҳужжатлари намуналари, бутун жараённи расмийлаштириш бўйича йўриқнома, муҳрни сақлаш бўйича тавсиялар ва бухгалтер учун фойдали ҳаволалар мавжуд:

Хизматлар импортида ҚҚС бўйича ҳисоботда имтиёзингиз бўлмаса, нима қилиш керак

17.06.25
Кўплаб имтиёзлардан 29 - Хорижий шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисоблаш коди бўйича ҳисоботда ҳозир битта имтиёз – молиявий хизматлар учун 996 коди билан акс эттирилади. Бошқа асосларга кўра имтиёзга эга бўлган солиқ тўловчилар нима қилиши кераклигини buxgalter.uz сўрови бўйича солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтириб берди:

Юридик шахснинг ҳисоб маълумотларини қандай қилиб тезкор ўзгартириш мумкин

17.06.25
Агар раҳбар ёки бош бухгалтер ўзгарган бўлса ёки йил якунларига кўра фаолият тури ўзгарган бўлса, ташкилот маълумотларини ҳам ўзгартиришга тўғри келади. Буни «Юридик шахс профилини кўриш ва ҳисоб маълумотларини ўзгартириш» интерактив хизмати орқали бир неча марта босиш билан амалга ошириш мумкин. Бу – оддий, йўриқнома – шу ерда >>>

Улгуржи ва чакана савдо корхоналари ўғитлар ва пестицидларни қандай маркировкалашади

16.06.25
Улгуржи ва чакана савдо корхоналари ўғитлар ва пестицидларни маркировкалашнинг пилот лойиҳаси иштирокчилари таркибига киради. Улар бундай маҳсулотларни маркировкалаш барчага мажбурий бўлгунга қадар – 2026 йил 1 майдан бошлаб – ихтиёрий равишда унинг иштирокчиси бўлишлари ҳам, ундан чиқишлари ҳам мумкин. Батафсил — buxgalter.uz шарҳида:

Коэффициентни ҳисобга олган ҳолда ижара ҳақи ва ҳақиқий ижара ҳақи ўртасидаги фарқдан ҚҚС тўлаш керакми

12.06.25
Ижарачи ташкилотлар сўнгги пайтларда солиқ органидан хатлар олишмоқда. Бу хатларда ижара нархининг коэффициент билан ҳисобланган ва унинг ҳақиқий нархи ўртасидаги фарқдан ҚҚСни қўшимча тўлаш талаби билдирилган. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди. Агар бундай хат олган бўлсангиз, нима қилиш кераклигини аниқлаймиз: