Бекор туриб қолишдан кўрилган зарарларни қандай ҳисобга олиш керак

preview

Асбоб-ускуна бузилди, бир неча соат электр энергияси бўлмади, материалларни ўз вақтида харид қилиб ололмадилар, зарур малакали барча ходимлар бир вақтнинг ўзида йўқ эдилар... Сабаби қандай бўлмасин – бухгалтер бекор туриб қолишдан келган зарарларни ҳисобга олиши керак бўлади.

Buxgalter.uz тушунтириб беради:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Ходимларга тўлов, ижтимоий солиқ, энергия, ёқилғининг бўш харажатлари ва бекор туриб қолиш вақтидаги бошқа моддий харажатлар – бу бекор туриб қолишдан кўрилган зарарлардир. Уларни бошқа умумхўжалик харажатларига (2510 ҳисобварақ) киритинг.

 

Бекор туриб қолишни қандай расмийлаштириш керак

Бекор туриб қолишда «Бекор туриб қолиш тўғрисидаги далолатнома (варақа)» ёки «Бекор туриб қолиш тўғрисидаги буйруқ»ни расмийлаштиринг. Ҳужжатларда унинг сабаблари ва давомийлиги (бошланиш ва тугаш санаси ва вақти), ушбу давр учун меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби ва бекор туриб қолиш сабабига кўра ишламаган ходимлар рўйхати кўрсатилади.

Буйруқни бекор туриб қолиш жорий этилган ходимлар ва буйруқни ижро этиш учун масъул бўлган бошқа шахсларга имзо қўйдирган ҳолда эълон қилинг.

Ходимларнинг бекор туриб қолиш вақтини иш вақтини ҳисобга олиш табелида белгиланг.

Эътибор беринг!

Иш берувчи айби билан бекор туриб қолинган вақт (иқтисодий, технологик, техник ёки ташкилий сабабларга кўра ишни вақтинча тўхтатиб туриш) ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.

Иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолинган вақт учун бу вақтга мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошининг) камида 2/3 қисми миқдорида ҳақ тўланади.

Ходимнинг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўламанг .

 

Агар бекор туриб қолиш жиддий авария натижасида юз берган бўлса

Фавқулодда зарарлар ҳисобини 9720 ҳисобварақда юритинг. Ҳисобот даври охирида ушбу ҳисобварақни 9910 ҳисобварағи билан боғланишда ёпинг.

Фавқулодда зарарлар ташкилотнинг одатдаги фаолиятидан четга чиқувчи ғайриоддий, тасодифий, олдиндан кўриб бўлмайдиган ҳодисалар натижасида юзага келади. Масалан, булар ёнғин, зилзила ва бошқа табиий офатлар, авариялардан зарарлар бўлиши мумкин.

 

 

 

Ишлаб чиқариш Ишлаб чиқариш Ишлаб чиқариш /uz/publish/doc/text210965_bekor_turib_qolishdan_kurilgan_zararlarni_qanday_hisobga_olish_kerak