Янги
26.03.21
Онлайн-НКМни ўрнатгандан кейин корхона нақд шаклда ҳисоб-китоб қиладиган мижозларга онлайн-НКМ чекларини бериш зарур деган ишонч билан ишлади. Банк картаси билан ҳисоб-китоб қиладиганларга эса - терминал чеки. Бирмунча вақт ўтгач, онлайн-НКМга профилактик хизмат кўрсатган ТХКМ ходими терминал орқали ҳақ тўланган харидларга ҳам онлайн-НКМ чекини уриш зарурлигини кўрсатиб ўтди. Солиқ тўловчи бундай вазиятда қандай йўл тутиши лозим?
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Солиқ назорати департаменти сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бош давлат солиқ инспектори Неъматжон РАҲМОНОВ шарҳлаб берди:
26.03.21
Бир томондан ҳамкор ишончли эмаслигидан хавфсирасангиз, қандай қилиб етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактуралари бўйича ҚҚСни ҳисобга олишдан бош тортиш мумкин? Бошқа томондан, назорат қилувчи органнинг ҳаддан зиёд эътиборини жалб қилиб, унга асоссиз равишда зарар етказишни ҳам истамайсиз. ДСҚнинг ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фурқат КУШЧОНОВ buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу масала бўйича қонунчилик нормалари юзасидан тушунтириш берди:
26.03.21
ДСБ огоҳлантирувчи хат йўллади, унда ходимлар сонини яшириш ва ҳақиқий иш ҳақи солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги СКнинг 223-моддасига ва МЖТКнинг 1754–1755-моддаларига мувофиқ жарималар солишга сабаб бўлиши ҳақида эслатиб ўтди. Бундай хатга қандай муносабат билдириш зарур? Buxgalter.uz мутахассислар шарҳларини олди. Эътиборга олинг:
25.03.21
Иш берувчи баъзи ходимларнинг лавозим йўриқномаларига қўшимча киритиб, мутахассисликлари бўйича янги талаблар қўйиб, мажбуриятлари доирасини кенгайтирмоқчи. Буни қандай қилиб тўғри бажариш мумкинлиги ҳақида меҳнат ҳуқуқи бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди:
25.03.21
Электрон ҳужжатлар айланиши (электрон ҳисобварақ-фактуралар) операторлари сайтларида янги хизмат ишга туширилади, у хўжалик шартномаларини тўлақонли электрон ҳужжат сифатида шакллантириш ва тузиш имконини беради. Buxgalter.uz янги функционалнинг имкониятларини ўрганиб чиқди.
25.03.21
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона чет эллик юридик шахс билан хизматлар импорти учун контракт тузди. Бажарилган ишлар далолатномаси ҳар ойда расмийлаштирилади. Чет эллик ҳамкорда Ўзбекистонда доимий муассаса мавжуд эмас, у ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга қўйилмаган. ҚҚС ҳисоб-китобларини қандай муддатларда тақдим этиш зарур? Улар ўсиб борувчи ёки ўсиб бормайдиган якун билан тўлдириладими?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди:
25.03.21
Президентнинг ПҚ-4611-сон қарори билан қатор субъектларга 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлаш (2021 йил якунларидан бошлаб) буюрилган. Амалиётда бу талаб ҳар доим ҳам бажарилмаяпти ва ҳисоб БҲМС асосида юритилмоқда. Бундай корхоналар МҲХС бўйича ҳисоботни қандай шакллантирадилар? Эксперт Гўзал ИСЛОМОВА ушбу масала юзасидан ўз фикри билан ўртоқлашди:
24.03.21
Ташкилотга моддий зарар етказган ходим уни тўлаш муддатини кечиктириб ихтиёрий равишда қоплаш мажбуриятини зиммасига олди. Аммо кейинчалик ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди. Ходим зарарни тўлиқ тўламасдан «кетишга» ҳақлими? Директор у ишдан бўшагандан сўнг тўловлар келиб тушишида қийинчиликлар юзага келишидан хавфсирамоқда.
Buxgalter.uz маслаҳат сўраб меҳнат ҳуқуқи бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВАга мурожаат қилди:
24.03.21
Агар ходимнинг лавозими ва ставкаси ўзгарса, қандай қилиб қўшимча келишув маълумотлари ЯММТ тизимига киритилади? “ЯММТ” ИДАК дирекцияси тавсия қилади:
23.03.21
Янги ташкил этилган корхона - фойда солиғи ва ҚҚС тўловчиси қурилиш тугагандан кейин биноларни ижарага бериш нияти билан маъмурий бино қурмоқда. Агар ҚҚС бўйича айланмалар кейинроқ - объект фойдаланишга киритилгандан кейин бўлса, қурилиш даври давомида ҚҚСни ҳисобга олиш билан қандай йўл тутилади? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек ДАДАХОНОВ жавоб берди: