Янги
15.10.20
- Режали текширишда бизга таътиллар жадвали мавжуд эмаслиги юзасидан танбеҳ беришди. Бизнинг компаниямиз кичик, 10 нафар ходим ишлайди, уларнинг баъзилари – “муддатлилар”. Бундай жадвални тузиш мажбурийми? Унга атиги 6 ойга ишга қабул қилинганларни ҳам киритиш лозимми?
14.10.20
2020 йил 1 январдан бошлаб ўтиш даврида ташкилотларда баъзи битимлар ҳали ҳисобварақ-фактуралар билан қоғоз шаклда расмийлаштирилган. Энди ушбу ҳужжатларни ЭҲФ тизимига киритиш зарурми?
14.10.20
Шу йилдан бошлаб дивидендларни тўлашда корхонанинг ўзи томонидан олинган дивидендлар суммасига солиқ базасини камайтириши мумкин. Ушбу тартиб хусусий корхоналарга ҳам татбиқ этилади, сабаби хусусий корхона мулкдорига соф фойдадан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади.
14.10.20
ҚҲТБТ порталида Президентнинг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси эълон қилинган. Norma.uz ҳужжатнинг шарҳини тайёрлади:
13.10.20
Амалиётда корхона товарлар ёки хизматларни бепул олган вазиятлар учрайди. Бу ҳолда “кирувчи” ҚҚС билан қандай йўл тутиш лозим, уни ҳисобга олиш мумкинми?
13.10.20
Солиқ органлари навбатдаги марта йирик солиқ тўловчилар жумласига кирадиган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини тўлдирди. ДСҚ ҳузуридаги Ҳудудлараро инспекциянинг хабарномасини олган хўжалик юритувчи субъектларда шубҳа туғилмоқда: қабул қилинган қарор қонунийми, ахир календарь йил якунланмадику? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди.
13.10.20
ЭҲФга ўтиш билан солиқлар бўйича ҳисоботлар юқори даражада автоматлаштирилмоқда. Бир томондан, бу бухгалтерлар ва солиқчилар учун қулайдир. Бошқа томондан – товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадни Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида автоматик тарзда акс эттириш амалиётда талай саволлар туғдирмоқда.
12.10.20
Умумий қоидага биноан фақат реализация қилиш бўйича солиқ солинадиган, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича, айланмаларда фойдаланиладиган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисобга олиниши мумкин. Корхонада солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган айланмалар мавжуд бўлган тақдирда қандай йўл тутиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА сўзлаб берди:
12.10.20
Агар сотиб олувчи ҳисобварақ-фактурани тақдим этилган кундан эътиборан 10 кун ичида тасдиқламаса ёки сабабини кўрсатган ҳолда рад этмаса, амалдаги низомга асосан ҳужжат тасдиқланган деб эътироф этилиши керак. Бироқ амалиётда ЭҲФ тизимида муддатида кўриб чиқилмаган ҳисобварақ-фактуралар билан ҳеч нима рўй бермаяпти – уларни рад этиш мумкин.
12.10.20
5 октябрь куни buxgalter.uz ДСҚ томонидан йўлланган СКнинг 223-моддаси қўлланилиши тўғрисидаги эслатма Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда назарда тутилган ҳолларга нисбатан нотўғри эканлиги хусусида ёзган эди. ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ мазкур масала юзасидан ДСҚ позициясини тушунтирди.